Яхши кўринишни ўйлаймиз, оқибатни эмас…
Президент август ойида ўтказилган йиғилишда Тошкентдаги кўкаламзорлаштириш ҳолатига эътибор қаратиб, “Шаҳарнинг ҳамма жойида кўп сув талаб қиладиган арча ва “газон” кўпайиб кетди. Наҳотки, ўзимизнинг шароитга мос кўчат навлари билан таъминлаш ҳақида ҳеч ким бош қотирмайди?”, дея эътироз билдирганди.
Ақли расо одам бундан дарров хулоса чиқариб, шундоқ ҳам сув тақчил бўлган юртимизда арча ўрнига иқлимимизга мос бошқа кўчат турларидан экишга ўтади. Аммо “давлат раҳбари пойтахтни айтди-ку, бизга индамади”, деб тор ўйлайдиганлар “Янги Ўзбекистонга янги арчазорлар ярашади”, деб мана бу депутат, сенатор, экологчи акаларимизга ўхшаб арчазорларни кенгайтиришда давом этаверади.
Назаримда, Президент яна битта селектор ўтказиб, қайси вилоятга қайси кўчат мослигини аниқ қилиб айтиб бермагунича, арча экиш давом этаверади.
Бизда ўзи кўпинча шунақа: топшириқни эшитиб-эшитмай, ҳовлиқиб ижрога киришилади. Фикру хаёл “очко” олишда. Оқибати эса умуман қизиқмас…
“platforma.uz”