Божхона тўловларини қайта кўриб чиқмаса бўлмайди…

“UzAuto Motors” 1 февралдан бошлаб мижозларга компаниянинг энг харидоргир моделлари ҳисобланган Cobalt, Spark, Nexia ва Lacetti автомобилларини сотиб олиш бўйича шартнома тузишни қайта тикламайди ва бу жараён қачон бошланиши номаълум”, деган хабарларни ўқиб улгурдингиз.

Агар компания талабга яраша ишлолмаса, маҳсулот етказиб беролмаса, мард бўлиб йўлдан қочсин. Нима дегани бу шартнома тузиш қачон бошланиши номаълум? Хўш, шундай экан, нима учун божхона тўловларини енгиллаштириш чоралари кўрилмаяпти? Нега доим бу борадаги саволлар жавобсиз қолади?

Хориждаги ишлаб чиқарувчилар янги машинасини харидорга ўтказиш учун турли акциялар қилади, ўта паст фоизларни таклиф этади. “Бошланғич тўловини тўламасангиз ҳам майли, секин-секин узасиз”, дейди. Бизда-чи? Одамлар ҳамма шартларга кўняпти. “Магнитоласиз оласиз”, дедиям оляпти. Энди эса қўлда пул бор, машинага эса шартнома йўқ. Иккиламчи бозор ҳам осмонга сапчийди-да шундай бўлгандан кейин.

Ҳукумат бу масалани жиддийроқ кўриб чиқишини сўрардик. Бу ҳам инсон омили, инсон қадри билан боғлиқ масала. Автомобилларни олиб киришда қандайдир енгиллик яратилса, ишонинг, одамларнинг энг катта розилиги шундан бўлади. Менимча, шундай.

Манба: Platforma.uz

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

11 − ten =