“Ҳаяжон ва севинчимни тушунтиролмайман…”

“Энг яхши журналистик материал учун” (телевидение) йўналишида 1-ўрин ғолиби,   “Маданият ва маърифат” телеканали катта муҳаррири Юлдуз ФАЙЗИЙ:

— Олтин қалам миллий мукофоти ҳар бир журналистнинг орзуси! Бу йил мазкур мукофотнинг 16-марта ўтказилиши. Менинг ҳам журналис­тикадаги фаолиятим бошланганига 16 йил бўлди. Ҳа, 15 ёшимдан буён телевидениедаман. Очиғи, кутмагандим. Айниқса, 1-ўрин ғолиби деб исм-фамилиям эълон қилингандаги ҳаяжонни, севинчни тушинтириб бериш, етказиш қийин. Номзодлар, ғолиблар орасида анча йиллик тажрибага эга журналистлар, устозлар қаторида эътироф этилиш бошқача бўлар экан…

Мана шундай яхши кунимда яқинларим, айниқса, онажонимнинг ҳам мана шу тақдирлаш маросимида иштирок этганликлари менга янада қанот берди. Шу ўринда ваъда бериб айтаманки, мазкур эътиборни, эътирофни оқлаш йўлида янада фаолроқ бўлишга, янада қаттиқроқ меҳнат қилиб, менга топширилган “Олтин қалам” билан халқимизга фойдаси тегадиган, одамларнинг дардини олиб чиқадиган ишлар қилишга ҳаракат қиламан.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

three − one =