“Oltin qalam” XVII Миллий мукофоти учун халқаро танлов

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси миллий ва халқаро журналистиканинг энг илғор ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, умуминсоний қадриятларни қарор топтириш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги ҳуқуқларини таъминлаш, юртимизда инсонга эътиборни кучайтириш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, ОАВ ходимларининг фаол фуқаролик позициясини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни шакллантириш ва рағбатлантириш мақсадида “Oltin qalam” XVII Миллий мукофоти учун халқаро танловни эълон қилади.

 

Танлов битта бош миллий мукофот ва бешта асосий йўналиш – телевидение, радио, босма нашрлар, интернет-журналистика бўйича (ҳар бир йўналиш бўйича 1-, 2-, 3-ўринлар) ва чет эллик журналистнинг Ўзбекис­тон ҳақидаги энг яхши материали бўйича (босма нашрлар, ТВ, радио, интернет – битта биринчи ўрин, 4 та иккинчи ўрин) ўтказилади.

 

Шунингдек, қуйидаги рағбатлантирувчи номинациялар бўйича ташкил этилади.

  1. “Инсонга эътибор мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун”
  2. “Таълим тизимидаги ислоҳотлар энг яхши ёритилган материаллар учун”
  3. “Оила ва маҳалла мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун”
  4. “Ҳарбий-ватанпарварлик мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун”
  5. “Миллий қадриятлар энг яхши ёритилган материаллар учун”
  6. “Соғлом турмуш тарзи ва спорт мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун”
  7. “Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар энг яхши ёритилган материаллар учун”
  8. “Бандлик ва ижтимоий ҳимоя масалалари энг яхши ёритилган материаллар учун”
  9. “Энг фаол теле ва радио бошловчи”
  10. “2022 йилда чоп этилган публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун”
  11. “Энг яхши фоторепортаж учун”
  12. “Экологик муаммолар кенг ёритилган материаллар учун”

 

Танлов ғолиб ва совриндорларига:

Танлов бош миллий мукофоти соҳибига махсус диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва енгил автомобиль тантанали равишда топширилади.

Биринчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Oltin qalam” статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 200 баробари миқдорида пул мукофоти билан;

Иккинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Oltin qalam” статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 175 баробари миқдорида пул мукофоти билан;

Учинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Oltin qalam” статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 150 баробари миқдорида пул мукофоти билан;

Танлов рағбатлантирувчи номинациялар ғолиблари диплом, “Oltin qalam” статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 100 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Танловда 2022 йилнинг 31 мартидан 2023 йилнинг 31 мартигача босма ва интернет нашрларда эълон қилинган, радио ва телевидениеда эфирга узатилган 5 тадан 7 тагача материаллар кўриб чиқилади.

Танловга ижодий ишлар Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг ҳудудий бўлимлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари орқали,   шунингдек, муаллифлардан тўғридан-тўғри электрон шаклда танлов мат­буотда эълон қилинган кундан бошлаб жорий йилнинг 15 апрелига қадар қабул қилинади.

Бу жараёнда материаллар матбуот бўйича (PDF-файлда, ҳар бир материал алоҳида-алоҳида);

интернет нашрлари бўйича материалларнинг ҳаволаси (линк, ссилкаси) кўрсатилган ҳолда;

телевидение бўйича видео материаллар (3 дақиқадан 30 дақиқагача телеграм форматда ( аннотацияси, қисқача мазмуни баёни билан);

радио йўналиш бўйича аудио материаллар (3 дақиқадан 30 дақиқагача, аннотацияси, қисқача мазмуни баёни билан);

фотожурналистика номинацияси бўйича ижодий ишлар (JPEG, TIFF ва PNG форматда аннотацияси, қисқача мазмуни баёни билан);

Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг (99-466-10-25) рақамига очилган (O‘zbekiston Jurnalistlar uyushmasi) телеграмига юборилиши сўралади.

Танловда таҳририят, теле ёки радиоканал ҳамда ижодий жамоалар ҳам жамоавий қатнашиши мумкин. Мазкур жараёнда ҳам юқоридаги тартибларга қатъий амал қилинади.

“2022 йилда чоп этилган публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун” номинацияси бўйича танловда қатнашиш истагида бўлганлар Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига китобидан бир дона тақдим этади.

Танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

— муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисидаги қисқача маълумот (объективка);

— муаллифнинг паспорт нусхаси, телефон рақами.

 

Мурожаат учун телефонлар: 71 244-62-89, 71-244-64-62.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

twenty − 12 =