Бир зумда, тезкор ва манфаатли!

(Ёки “Туронбанк” таклиф этаётган хизматлар ва янгиланган “MyTuron” мобил иловаси ҳақида мухтасар сўз)

 

Давлатимиз раҳбари маърузаларидан бирида “Афсуски, банк тизими рақамли технологияларни қўллаш, янги банк маҳсулотларини жорий этиш ва дастурий таъминотлар бўйича замон талабларидан 10-15 йил орқада қолаётгани”ни айтган эди.

Ҳақ гап. Бугунги глобаллашув даврида замонавий хизматлар, ақлли, тезкор ва рақамли маҳсулотларга бўлган талаб кундан–кунга ошиб бормоқда. Ҳаётимизни сунъий интеллект ва гаджетлар каби тўртинчи саноатнинг энг сўнгги ютуқлари қамраб олаяпти. Бу эса истеъмолчиларнинг талаб ва хо­ҳишларидан келиб чиққан ҳолда таклифларни илғор технологиялар билан боғлаш, ортиқча ҳаракат ва харажатсиз хизматларни ишлаб чиқишга ундамоқда.

Айтиш керакки, сўнгги йилларда Республикамиз банк тизимида бир қатор йирик ислоҳотлар юз берди. Айни шу оқимда, “Туронбанк” АТБ ҳам ўзининг молиявий кўрсаткичларини, ўз мижозларига кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва қулайлиги борасида ҳам йилдан – йилга яхшилаб, барқарорликни таъминлаб келмоқда.

Бир зумда, тезкор ва манфаатли. Бу “Туронбанк” жамоаси касб луғатидан ўрин олган энг муҳим сифатларидандир.

Айни вақтда комплекс трансформация жараёнларини олиб бораётган “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки ҳам айни шу тенденциядан келиб чиққан ҳолда ўз фаолиятини “Digital – banking” форматига ўзгартирмоқда.

Хусусан, мижозларга кўрсатилаётган хизматларнинг деярли барчаси хорижий андозалар, янги дас­турларга алмаштирилмоқда. Хусусан, молиячилар тили билан айтганда “ритейл бизнес” яъни чакана бозор йўналишида жисмоний шахсларга бир-биридан жозибадор маҳсулотлар тақдим этиляпти.

Куни кеча пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида “Туронбанк” томонидан ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида соҳа мутахассислари бу борадаги тўлиқ маълумотларини ОАВ ходимлари билан ўртоқлашишди.

Дастлаб “Туронбанк” Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Азиз Ташев банкнинг 2022 йил якунлари бўйича асосий кўрсаткичлар тўғрисида тўхталиб ўтди. Шунингдек, жорий “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да банк томонидан мижозлар учун яратилаётган қулайликлар, “Таълим кредити” ҳамда таклиф этилаётган ипотека кредитлари хусусида айтиб ўтди.

— Ҳеч кимга сир эмас, бугун мобил банкинг атамаси ҳаётимизнинг кўп­лаб жабҳаларида учрамоқда. Савдо-сотиқ, умумий овқатланиш муассасалари, интернет дўконлар, ўзаро пул ўтказмалари, тўловларни онлайн амалга ошириш ва ҳоказо. Деярли ҳеч ким эҳтиёжидан ортиқча нақд пулни олиб юраётгани йўқ, — деди банкнинг Чакана бизнес департаменти директори ўринбосари Элдор Вахабов. — Албатта, бу ўзбек молия бозорининг жаҳон тенденцияларига яқинлашиб бораётганидан далолат беради. “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки ҳам ушбу тез суръатлар билан ривож­ланиб бораётган майдондаги тренд­лардан қолишмаган ҳолда ўзининг мавжуд мобил иловасини ҳам визуал ҳам технологик жиҳатдан янгилади. Бу ўзгаришлар банкдаги трансформация жараёнлари доирасида хорижий экспертлар иштирокида амалга оширилди. Бизнинг олдимизда турган асосий вазифа, энг аввало, мавжуд мижозлар базасини янада кўпайтириш ва анъанавий банк тақдим этаётган кўплаб хизматларни смартфонларга ўтказиш эди.

Оддий қилиб айтганда, мижозлар молия муассасасига келмаган ҳолда банк мижозига айланиши, ўзининг шахсий тўлов картасига эга бўлиши ҳамда қисқа вақт ичида кредит маблағларидан фойдаланиши лозим эди. Айни шу мақсадда биз муҳим жиҳатлардан бири бўлган уларнинг идентификациядан ўтишини замонавий “Face ID” технологияси ёрдамида бириктирилгани айтилди. Эндиликда, илованинг ўзида онлайн суратга тушиб умумий базага юбориш имконияти пайдо бўлган.

Шунингдек, илованинг ўзидан картага буюртма бериш, барча тўловларни амалга ошириш, мавжуд кредит қарздорликларини сўндириш, кредит олиш учун аризалар қолдириш, онлайн омонат очиш ва конверсия амалиётларини бажариш каби 100 га яқин хизматлар ҳам ишга туширилган. Бундан ташқари, бугун энг оммабоп бўлган онлайн микроқарз хизматлари ҳам йўлга қўйилиб, уни расмийлаштириш учун илованинг ўзида бепул виртуал “Humo” картаси жорий этилган. Мижозлар иловага ўзларининг “Туронбанк”да очилган пластик карточкаларини бириктириб ҳам ушбу кредитни олишлари мумкин бўлади. Авваллари ушбу кредитнинг муддати 12 ойгача бўлиб, миқдори 10 млн. сўмни ташкил этган бўлса, айни вақтда талаблардан келиб чиққан ҳолда мазкур миқдорни 30 млн. сўмгача 24 ойлик муддатга қадар кўтариш режалаштирилган.

Аҳамиятли жиҳати, 2022 йилнинг ноябрь – декабрь ойларида илова тест режимида ишга тушган бўлса, 2023 йилнинг бошига келиб тўлиқ қувват билан ишлашни бошлади ва шу қисқа фурсат ичида уни юклаб олганлар сони 80 мингга яқинлашди. Ҳозирда иловани янада такомиллаштириш бўйича амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Президентимиз таъбири билан айтганда, рақамли иқтисодиётга ўтиш баробарида банк истеъмолчиларга қулайликлар яратиш мақсадида рақамли ва масофавий банк хизматларининг янги турларини жорий қилишни жадаллаштирди.

Ҳамкасбининг фикрларини давом эттирар экан, Чакана бизнес департаменти директори ўринбосари Алишер Толипов жисмоний шахсларга ажратилаётган янги кредит турлари ва юқори фоизли омонатлар ҳақида тўлиқ маълумот берди.

— Бугунги кунда истеъмолчиларнинг аксарият қисми автокредитлар бозорида фаол иштирок этмоқда. Айни шу жиҳатни инобатга олган ҳолда “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки ҳам жисмоний шахслар учун бир неча турдаги қулай автокредит маҳсулотларини ишлаб чиқди. Хусусан, биз аҳолининг барча қатламини қамраб олиш мақсадида нафақат расмий даромадга эга бўлган балки расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар учун ҳам кредит ажратишни бошладик, – деди А.Толипов. Унинг маълум қилишича, молия муассаси қуйидаги йўналишларда кредитлар тақдим қилмоқда:

“Имконият” автокредити!

“Расмий даромадсиз” бирламчи ва иккиламчи бозор учун:

Кредит муддати: 4 йилгача, бош­ланғич тўлов: 36%дан, кредит фоизи: 25,9%, кредит миқдори: 900 млн. сўмгача.

– “Расмий даромад билан” бирламчи ва иккиламчи бозор учун:

Кредит муддати: 5 йилгача, бош­ланғич тўлов: 10%дан, кредит фоизи: 24,9% , кредит миқдори: 900 млн. сўмгача.

“EcoGreenCar” электромобиллар учун автокредит!

“Расмий даромадсиз” бирламчи ва иккиламчи бозор учун:

Кредит муддати: 4 йилгача, бош­ланғич тўлов: 36%дан, кредит фоизи: 25%, кредит миқдори: 600 млн. сўмгача.

– “Расмий даромад билан” бирламчи ва иккиламчи бозор учун:

Кредит муддати: 4 йилгача, бошланғич тўлов: 20%дан, кредит фоизи: 25%, кредит миқдори: 600 млн. сўмгача.

Алишер Толиповнинг айтишича, ўзини – ўзи банд қилган лицензияга эга фуқаролар учун ҳам махсус “Avto Self” автокредити ишлаб чиқилган. У орқали эски машиналарда юк ташиб юрган фуқаролар расмий даромадга эга бўлмай туриб бирламчи ва иккиламчи бозордан енгил юк машиналарини (2,5 тоннагача) кредитга олишлари мумкин бўлади.

“Avto Self” бирламчи ва иккиламчи бозордаги енгил юк машиналари учун:

Кредит муддати: 4 йилгача, бошланғич тўлов: 36%дан, кредит фоизи: 25%, кредит миқдори: 300 млн. сўмгача.

Автокредитлар бозорида “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки таклиф этаётган яна бир уникал маҳсулот бу кўпчиликнинг муаммосидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилди. Яъни, одатда янги автомашина олаётган фуқаро ўзи танлаган машина нархининг 50 фоизини бош­ланғич тўлов сифатида тўлайди. Қолган 50 фоизи эса автомобиль тақдим этилганда тўланади. Кўпчилик мижозлар банкларга шу қолган 50 фоизини тўлаш учун кредит сўраб келишади ва рад жавобини олишарди. “Туронбанк” акциядорлик тижорат банкининг янги автокредит маҳсулоти эса мана шундай ҳолатлар учун ҳам энди кредит ажратади. Бунда фуқаролардан ҳеч қандай бошланғич тўлов ва расмий даромад талаб этилмайди. Улар белгиланган муддатда қолган 50 фоизи учун олган кредитларини бўлиб тўлайвериши мумкин бўлади.

Матбуот анжуманида қайд этилганидек, бугунги кунда “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан фуқароларга “Истеъмол кредит”, “Таълим кредити”, “Бирламчи бозор учун ипотека кредити”, “Микроқарз”, “Саёҳат учун кредит”, “Қуёш панеллари учун экопанел кредити” ва “Соғлиқни тиклаш учун кредит”лар ҳам тақдим этилмоқда. Бундан ташқари, аҳоли жамғармаларини ишончли ва хавфсиз кўпайтириш мақсадида юқори фоизли миллий ва хорижий валютадаги жозибадор омонатлар ҳам ишлаб турибди. Яъни:

– “Unique” омонати – хорижий валютада (АҚШ доллари):

Омонат муддати: 12 ой, йиллик фоизи: 5%. Фоизлар ҳар ойда тўланади. Исталган вақтда пул қўшиш имконияти мавжуд.

“Ustuvor” омонати – миллий валютада:

Омонат муддати: 18 ой, йиллик фоизи: 22%. Фоизлар ҳар ойда тўланади. Исталган вақтда пул қўшиш имконияти мавжуд.

Дарвоқе, “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки таклиф этаётган барча хизматлар бўйича батафсил маълумотни www.turonbank.uz расмий сайти, ижтимоий тармоқдаги банк саҳифалари, TuronBank Media YouTube канали ва 1220 қисқа рақами орқали олиш мумкин.

Матбуот вакиллари учун ўтказилган машварат якунида ОАВ ходимлари томонидан берилган саволларга банк мутахассислари томонидан атрофлича жавоб берилди.

Ислом АСИЛБЕКОВ

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

sixteen − 7 =