Ёдгорликларни асраш – бурчимиз

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Наманган вилояти бўлими, вилоят Маданий мерос бошқармаси ҳамкорлигида “Меъморий ва археология ёдгорликларини асраш — бурч” мавзусида тадбир ўтказилди.

Наманган шаҳридаги “Ўн бир Аҳмад” зиёратгоҳида ташкил этилган тадбирда ОАВ ходимлари, Наманган давлат университети ўқитувчи ва талабалари, “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши масъуллари иштирок этишди.

Манбашунос олим Аҳмад Убайдуллоҳ, тарих фанлар номзоди Тоҳиржон Қозоқов, Уюшма вилоят бўлими раиси Носиржон Деҳқонов ва вилоят Маданий мерос бошқармаси бош мутахассиси Латифа Аҳмадалиеванинг мавзу юзасидан маърузаларида вилоят ҳудудидаги археология ёдгорликлари ва уларда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди. Университет ўқитувчи ва талабалари томонидан археология ёдгорликларининг матбуотда ёритилиши юзасидан таклифлар билдирилди.

Соҳа бўйича тарғибот ишларида фаол қатнашаётган ОАВ вакилларига вилоят ҳокимлиги ва Уюшма вилоят бўлимининг фахрий ёрлиқ ҳамда ташаккурномалари топширилди.

Ўзбекистон Журналистлар

уюшмаси Ахборот хизмати

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

one + 18 =