“Yangi hayot uchun, Yangi O‘zbekiston uchun!”

Диққат, танлов!

 

“ENG ULUG‘, ENG AZIZ”

анъанавий республика кўрик танлови

“Yangi hayot uchun,

Yangi O‘zbekiston uchun!”

 

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Кинематография агентлиги, Республика “Тасвирий ойи­­на” ижодий уюшмаси, Бадиий академия, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадио­компанияси мамлакатимиз мус­тақиллигининг ўттиз икки йиллигига бағишланган “Eng ulug‘, eng aziz” анъанавий республика кўрик-танловини эълон қилди.

Танловга “Yangi hayot uchun, Yangi O‘zbekiston uchun!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган асарлар-материаллар қабул қилинади.

“Eng ulug‘, eng aziz”

танлови қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

  • босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари;
  • телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари;
  • интернет-журналистика;
  • журналистлар томонидан нашр этилган публицистик жанрдаги китоблар;
  • ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари;
  • тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари;
  • кино санъати асарлари.

 

Танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

  • муаллиф ҳақида маълумотнома (объективка);
  • муаллифнинг паспорт нусхаси;
  • муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари.

 

Танловга 2022 йилнинг 1 августидан 2023 йилнинг 1 августигача бўлган даврда эълон қилинган материаллар – асарлар жорий йилнинг 15 августигача қабул қилинади.

 

Танлов ғолиблари Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрами арафасида мукофотланади ва уларнинг рўйхати матбуотда эълон қилинади.

 

Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари, телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари ҳамда интернет-журналис­тика бўйича ижодий ишлар “Eng ulug‘, eng aziz” танловига деб кўрсатилган ҳолда Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг (99 446-10-25) рақамига очилган (O‘zbekiston Jurnalistlar uyushmasi) телеграмига юборилади.

Мурожаат учун телефонлар.: 71 244-37-87, 71 244-64-62.

Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари Ўзбекистон “Тасвирий ойина” ижодий уюшмасининг (97 761-11-71) телеграм рақамига юборилади.

Мурожаат учун телефонлар.: 71 244-27-79, 71 244-57-24.

Кино санъати асарлари Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигининг (90 673-39-40) телеграм рақамига юборилади. Мурожаат учун телефон.: 71-277-81-49.

 

Эслатма: юқоридаги йўналишларда ҳужжатлар электрон тартибда қабул қилинади.

 

Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига юборилади.

Манзил: 100066, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, Адиблар хиёбони. Мурожаат учун телефонлар.: 71-231-83-49, 71-231-83-67.

 

Журналистлар томонидан нашр этилган публицистик жанрдаги китоблар бўйича танловда қатнашиш истагида бўлганлар Ўзбекис­тон Журналистлар уюшмасига бир дона китоб тақдим этади.

Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй. Мурожаат учун телефонлар.: 71 244-37-87.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

18 − fourteen =