Журналистика соҳасида “Олтин қалам” XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиблари ва совриндорлари

Журналистика соҳасида
Бош миллий мукофот

 — “UzReport TV” телеканали жамоаси. Телеканал бош муҳаррири Саидолимхон Турдибоев — “Uzreport TV” телеканали томонидан холислик, ҳаққонийлик, тезкорлик принципларига қатъий амал қилган ҳолда эфирга узатилган ижтимоий-сиёсий мавзулардаги туркум кўрсатувлар учун.

Асосий номинациялар

Энг яхши журналистик материал учун (телевидение)

1-ўринГўрўғлиев Элёр Рўзиқулович, “Севимли” телеканалининг “Замон” ахборот таҳлилий дастури мухбири — Ижтимоий-сиёсий, иқтисодий мавзуларда эфирга узатилган туркум танқидий-таҳлилий лавҳалари учун.

2-ўрин – Алиев Анваржон Орифжонович, “Ўзархив” агентлиги матбуот котиби, “Архивариус” кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси — Тарихий шахслар фаолиятига бағишланган туркум илмий-тарихий кўрсатувлари учун.

3-ўрин – Абдурахмонов Жасурбек Қосимжон ўғли (Жасур Раҳмон), “Renessans TV” телеканали бош муҳаррири — “Renessans TV” телеканалида яратилган халқчил, тезкор ва холис медиа контентлар ҳамда амалга оширилган бир қатор телелойиҳаларда фаол иштирок этгани учун.

Энг яхши журналистик материал учун (радио)

 1-ўрин Ғаффорова Умида Абдусалом қизи, “Mahalla” радиоканали “Маънавий-маърифий, кўнгилочар ва мусиқий дастурлар” муҳарририятининг бўлим мудири            — Мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш, ёш авлодни миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялашга қаратилган илмий-маърифий, маданий ҳамда тарихий мавзулардаги “Маърифат чироқлари” эшиттириши учун.

2-ўрин – Жумагалиева Қундыз Яқыпбай қизи, “Қорақалпоғистон” радиоканали “Жамият-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий дастурлари” бош муҳарририяти муҳаррири  — 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид қабул қилинган давлат дастурида кўрсатиб ўтилган вазифалар ижроси ёритиб борилган “Куннинг темаси” ва “Мамлекет багдарлама” туркум эшиттиришлари учун.

3-ўрин – Умрзоқова Шоира Абдураззоқовна, “Ўзбекистон 24” телерадиоканали катта муҳаррири — Жамиятда коррупциянинг олдини олиш, атроф-муҳитни асраш, сувни тежаш, экологик муаммоларни бартараф этиш, ёшлар маънавияти, тафаккурини юксалтириш, таълимни ривожлантириш, коммунал хизматлар билан боғлиқ ижтимоий муаммолар, бандлик масалалари, камбағалликни қисқартириш мавзуларида “Халқ қабулхонаси” туркумидаги эшиттиришлари учун.

Энг яхши журналистик материал учун (босма нашрлар)

1-ўрин – Бутаев Шойим Примкулович, “Жадид” газетаси бўлим мудири — “Соф виждон, ҳалоллик ва фидойилик тимсоли”, “Олам тарозисининг шайини”, “Коинот қудуғи”, “Фикр аниқ, ғоя тиниқ бўлсин” сингари публицистик мақолалари учун.

2-ўрин – Усманов Нурлан Октамович, “Народное слово” газетаси масъул котиби — “Тарихий ҳамжиҳатлик ва қардошлик ришталари бардавом”, “Бир осмон остида бахт­ли ва тотув ҳаёт”, “Полезная, эффективная, целительная хлорима” каби мақолалари учун.

3-ўрин – Жалилов Норкобил Кодирович (Норқобил Жалил), “XXI аср” ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири — Халқимизнинг бой маънавий қадриятларини, миллатлараро алоқаларни кенг тарғиб этиш, шунингдек, ижтимоий-бадиий публицистикага оид “Таржима қуроли”, “Дунё­­ни қутқарадиган куч”, “Зиёрат ва зиё­фат чегараси қаерда?” сингари туркум мақолалари учун.

Энг яхши журналистик материал учун (интернет нашрлари)

1-ўрин – Авалбоев Икром Холйигитович,         Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги марказ бошлиғи ўринбосари — Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ўзгаришларга бағишланган материаллари учун.

2-ўрин – Шокиржонов Шухрат Шокиржонович,               “Kun.uz” веб-сайти муҳаррири ва махсус мухбири — Кенг жамоатчилик вакиллари муҳокама қилган ижтимоий мавзулардаги материаллари учун.

3-ўрин – Саидалиева Наргис Анваровна,           “Дунё” АА таҳририят хизмати бошлиғи — Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган материаллари учун.

Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун

1-ўрин – Сулаймон Эрматов (Тожикис­тон),      Тожикистон маориф вазирлигининг Ўзбек тили ҳайъати раҳбари, Тожикистонда ўзбек тилида чоп этиладиган “Устоз”, “Ўқувчилар”, “Сирдош” газеталари ва “Кичкинтой” журнали раҳбари — Тожикистонда ўзбек адабиётининг ёрқин намояндалари асарларини тожик тилига таржима қилгани ва ўзбек тили ривожига салмоқли ҳисса қўшгани учун.

2-ўрин – Валерий Бирюков (Россия Федерацияси), “ТАСС” ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири — Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари ҳар соҳада ривожланиб бораётганини акс эттирган материаллари учун.

2-ўрин – Дипанжан Рой Чаудҳури (Ҳиндис­тон), “The Economic Times” газетасининг дипломатик муҳаррири — Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни тарғиб қилган материаллари учун.

2-ўрин – Жеймс Дурсо (АҚШ), “The Hill” газетасининг жамоатчи мухбири — Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, муҳим сиёсий жараёнлар ҳақида таҳлилий мақолалари учун.

2-ўрин – Галина Полонская (Франция), “Euronews” телеканали мухбири — Ўзбекистонда амалга оширилаётган ички ва ташқи сиёсатдаги ижобий ўзгаришлар ҳақидаги туркум телелавҳалари учун.

Рағбатлантирувчи мукофотлар учун номинациялар

“Ёшлар ҳаёти ва фаолиятига бағиш­ланган энг яхши материаллар учун”

“Ёшлар овози” газетаси таҳририяти ижодий жамоаси. Газета бош муҳаррири: Ҳамза Абдуллаев — “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ёшлар фаолияти ҳақида ёритилган кенг қамровли таҳлилий-танқидий мақолалари учун.

“Маънавиятни юксалтириш, ватанпарварлик туйғулари тарғиб этилган

энг яхши материаллар учун”

Комилова Шоҳсанам Муродилла қизи, Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи иккинчи даражали муҳаррири — Маънавий-маърифий соҳага оид материаллари учун.

“Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар энг яхши ёритилган материаллар учун”

Дурдиева Гулчехра Саттаровна, “Янги Ўзбекистон” газетаси мухбири — Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ёритилган материаллари учун.

“Давлат тилини ривожлантиришга бағишланган энг яхши таҳлилий материаллар учун”

Низомиддин Маҳмудов, ЎзФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, филология фанлари доктори, профессор — Давлат тилини ривожлантиришга бағишланган таҳлилий материаллари учун.

“Миллий урф-одат ва анъаналаримиз акс этган энг яхши материаллар учун”

“Жиззах овози” газетаси таҳририяти жамоаси. Бош муҳаррир: Саид Донишев — Газетада эълон қилинган “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”га бағишланган туркум мақолалари ва миллий урф-одат ва анъаналаримизга бағишланган материаллари учун.

“Оила ва маҳалла мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун”

Аманқулов Сафар (Сафар Омон), “Ҳуррият” газетасининг Сурхондарё вилояти бўйича мухбири — Оила ва маҳалла мавзуси ёритилган материаллари учун.

“Ҳарбий-ватанпарварлик мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун”

Кадышева Оксана Игоревна, “Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари мухбири — Ҳарбий-ватанпарварлик мавзуси ёритилган материаллари учун.

“Ватанимиз тарихига бағишланган энг яхши кўрсатувлар учун”

Касимова Дилбар Тураевна (Дилбар Қосимова) “Ўзбекистон тарихи” телеканали катта муҳаррири — Ватанимизнинг уч минг йиллик шонли тарихига бағишланган туркум ҳужжатли кино фильмлари учун.

“Инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳаётимиз билан боғлиқ долзарб мавзулардаги материаллар учун”

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Рес­публикаси Миллий марказининг “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журнали таҳририяти ижодий жамоаси. Бош муҳаррир: Эркин Эрназаров  — Инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳаётимиз билан боғлиқ долзарб мавзулардаги туркум материаллар учун.

“Энг яхши фоторепортаж учун”

Алимбаев Муҳиддин Нуритдинович,  Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги медиа маркази бош мутахассиси — Фидойи ва ватанпарвар юртдошларимизнинг руҳияти, қизғин фаолияти акс этган фотоасарлари учун.

“Публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун”

Муаллифлар жамоаси (Султонов Ойбек Султонбоевич) — “Тарихий хотира беқиёс” пуб­лицистик китоби учун. Мазкур китоб Ўзбекистон Республикаси прокуратураси тарихида қатағон йилларида ноҳақ судланган, ўлим жазосига маҳкум этилган прокуратура ходимлари ҳақидаги маълумотларни архив манбалари, тегишли ҳужжатлар орқали ўрганиш асосида яратилган публицис­тик очерклардан иборат.

“Энг фаол теле ва радио бошловчи”

Мансурова Сурайё Файзуллоевна, “Ўзбекистон” телерадиоканали катта муҳаррири — “O‘zbekiston” телеканали орқали давлат органлари раҳбарлари, зиёлилар, турли соҳа вакиллари иштирокида тайёрлаб, мунтазам эфирга бериб келаётган “Ҳаёт ва хаёл йўллари” кўрсатувидаги муаллиф-бошловчилик фаолияти учун.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг қўшимча рағбатлантирувчи номинациялари

“Яшил иқтисодиётга ўтишни тарғиб қилувчи энг яхши кўрсатув учун”

Пирбоев Умед Мурод ўғли, Халқаро пресс-клуб мухбири — Яшил энергетикадан самарали фойдаланиш, қуёш панелларини ўрнатиш ва ундан энергия олишнинг афзалликлари тарғиботига бағишланган материаллари учун.

“Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқий тарғибот йўналишидаги энг яхши мақола учун”

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бош­қармаси  Ахборот хизмати. Ахборот хизмати бошлиғи: Туляганов Бобир Батирович — Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга доир мавзуларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиш орқали профилактика тизимига қўшган муносиб ҳиссаси учун.

Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси номинациялари:

“Хитой ҳақидаги энг яхши репортаж учун”

Барчиной Жураева, Хитойнинг “CGTN” (Русский) ва Озарбайжоннинг “CBC” телеканалларининг Ўзбекистондаги махсус мухбири.

“Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик ёритилган энг яхши контент учун”

Асадбек Бобожонов, “Ўзбекистон” журнали бош муҳаррири.

Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси номинацияси:

“Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатларнинг янада кенгайишини таъминлашга бағишланган энг яхши материал учун”

Беҳруз Худойбердиев, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги етакчи муҳаррири.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

17 − 1 =