Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами муносабати билан ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танлови республика босқичи ғолиблари

“Босма ОАВ ходимларининг энг яхши журналистик ишлари” номинацияси бўйича:

 

1-ўрин

Бозоров Фахриддин – “Халқ сўзи” газетаси мухбири.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий соҳалардаги ижобий ўзгаришлар ҳақида эълон қилган долзарб публицистик мақолалари учун;

 

2-ўрин

Абдусаматова Муқаддас – эркин ижодкор.

Ватанпарварлик, миллий қадриятларни улуғлаш, мамлакатимизда  нуроний ва кексаларни эъзозлаш борасида амалга оширилаётган эзгу ишлар хусусида республикамизнинг марказий нашрларида эълон қилган туркум мақолалари учун;

 

2-ўрин

Асилбеков Ислом – “Hurriyat” мустақил газетаси мухбири.

Экологик муаммолар ва ёшлар маънавиятини юксалтиришга доир танқидий-таҳлилий мақолалари учун;

 

3-ўрин

Қосимов Холбой – “Қадрият” газетасининг Самарқанд вилояти бўйича мухбири.

“Булунғурим – ғурурим”, “Кўчалардаги қора доғлар”, “Машҳур адибни эслаб” сингари очерк ва эсселари учун.

 

“Телевидение ва радио ижодкорларининг энг яхши материаллари” номинацияси бўйича:

 

1-ўрин

Атаджанова Гулнора – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Toshkent viloyati teleradiokanali” давлат муассасаси —  “Нурафшон ТВ” мухбири.

Янги Ўзбекистонда рўёбга чиқарилаётган бунёдкорлик ишлари, она юртимизда бўй кўрсатаётган янгиланишлар ёритилган қатор телерепортажлари учун;

2-ўрин

Махамадсаидова Ҳалима – “O‘zbekiston” радиоканали “Маданий-маърифий, бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти бўлим мудири.

Қатағон қурбонлари – Муфтий Садриддинхон Шарифхўжаев, Миркомил Миршаропов, Мар­ям Султонмуродова, Хайринисо Мажидхонова, Бобоохун Салимов сингари миллатимиз фидойилари ҳақида тайёрлаган радиофильмлари учун;

 

3-ўрин

Хушназарова Аиша – “Менинг юртим” телеканали “Ҳудуд” информацион дастури мухбири.

Ёшларни миллий истиқлол ғояси ва она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга оид мавзулардаги туркум таҳлилий телерепортажлари учун.

 

“Интернет журналистикаси”

номинацияси бўйича:

 

1-ўрин

Каримова Мафтуна – “Ishonch.uz” мухбири.

Интернет тармоғида эълон қилинган долзарб мавзулардаги танқидий-таҳлилий материаллари учун;

2-ўрин

Усмонова Назокат – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бўлим мудири.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, янгиланиш ва ўзгаришлар ҳақидаги таҳлилий материаллари, хабарлари учун;

2-ўрин

Рустамов Сирожиддин – “Oyina.uz” портали етакчи мутахассиси.

Ижтимоий-иқтисодий ҳамда маънавий-маърифий мавзулардаги материаллари учун;

 

3-ўрин

Рамазонова Зиёда – “Gazeta.uz” мухбири.

Таълим, фан ва маданият соҳаларига оид долзарб танқидий-таҳлилий материаллари учун.

 

“Публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун”

номинацияси бўйича:

1-ўрин

Баҳриев Карим –  “Олтин мерос” халқаро жамоат фонди “Meros-news” ахборот хизмати раҳбари.

 “Бетоқат” номли публицистик мақолалар жамланган китоби учун;

2-ўрин

Хожамуратова Пердегул – эркин ижодкор (Қорақалпоғистон Республикаси).

Қорақалпоқ халқининг миллий қадриятлари, эл ардоғидаги атоқли кишилар ҳаёт йўлига оид қатор публицистик мақола ва очерклари жамланган “Анам тусиме енген кун” китоби учун;

3-ўрин

Ҳайитов Фахриддин – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

“Осмон ерга яқин” номли публицистик мақолалар жамланган китоби учун.

 

 

“Ёзувчи ва шоирларнинг энг яхши бадиий асарлари” номинацияси бўйича:

1-ўрин

Мелибоев Аҳмаджон – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

“Юз таҳлил” китоби учун;

2-ўрин

Эрназаров Бекназар – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Роман, қисса ва ҳикоялардан иборат “Танланган асарлар”и ҳамда  Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романининг қорақалпоқ тилига таржимаси учун;

 3-ўрин

Ибрагимова Гулзебо – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

“Дил мактублари” шеърий тўплами учун.

 

“Тасвирий санъат, фото ва дизайн ишлари” номинацияси бўйича:

 

1-ўрин

Деҳқонов Султонбой – Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, фоторассом.

Янги Ўзбекистон бунёдкорлари акс эттирилган туркум фотосуратлари учун;

 

2-ўрин

Иргашев Муртаза – Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчиси.

“Чархпалак ёки умр йўлига томоша” туркумидаги мато мойбўёқ тасвирий санъат асарлари учун;

 

3-ўрин

Шавкатов Бунёджон – “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими дизайнери.

“Мустақиллик – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам асосидир” мавзуидаги дизайнерлик ишлари учун.

 

“Кино санъати асарлари”

номинацияси бўйича:

 

1-ўрин

Аҳмедов Жаҳонгир – кинорежиссёр.

“Баҳодир Ялангтўш” номли тарихий-биографик тўлиқ метражли бадиий фильмидаги режиссёрлик иши учун;

 

2-ўрин

Ҳамдамов Шоҳруҳ – киноактёр.

“Қора туйнук схемаси” киносериалидаги солиқчи – бош роль ижроси учун;

 

3-ўрин

Исломова Моҳичеҳра – киноактриса.

“Хаус” бадиий фильмидаги она образи – бош роль ижроси учун.

 

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

2 + thirteen =