Боку ва Тошкент ўртасида аллақачон мустаҳкам стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилган

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг 22 август куни Ўзбекистонга бошланган ташрифи арафасида ушбу мамлакатнинг етакчи  “Trend” халқаро ахборот агентлигиОзарбайжон ва Ўзбекистон икки томонлама алоқаларни мустаҳкамламоқдаянги иқтисодий имкониятларсарлавҳали мақолани эълон қилди.

Сўнгги йилларда Озарбайжон ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар нафақат дўстона ва яхши қўшничилик, балки чинакам стратегик муносабатларга айланди, — деб таъкидланган нашрда. — Глобал ўзгаришлар Озарбайжон ва унинг Каспий денгизи орқали ўтган қўшниларининг турли соҳаларда ҳамкорликда фаоллашишига олиб келди. Бу шунчаки сўз билан айтганда, стратегик шериклик эмасбу қитъа аҳамиятига эга реал иқтисодий лойиҳалар билан қўллабқувватланади”.

Мақола  муаллифи Ўзбекистонни бунга энг яхши мисол сифатида қайд этган.  Расмий Боку ва Тошкент ўртасида аллақачон мустаҳкам стратегик шериклик мавжуд, икки томонлама ҳамкорликнинг ҳар бир жиҳати уларнинг муносабатлари доирасида муҳим аҳамиятга эга. Икки давлат ўртасидаги мунтазам олий даражадаги учрашувлар ўзаро алоқалар чуқурлигини таъкидлайди.

Нашрда,  шунингдек, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги яқин иқтисодий ҳамкорликнинг асосий жиҳатларига  алоҳида урғу берилган.

Қайд этилишича, 2023 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида 500 миллион долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этиш бўйича икки томонлама битим имзоланган эди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бокуга сўнгги ташрифи чоғида ҳар икки томон жамғарма капиталини оширишга келишиб олган эди.

“Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов жорий йилда икки давлат қўшма онлайн тижорат платформасини яратишни режалаштираётганини маълум қилди. Ушбу платформа ҳар икки давлат бизнесига савдо операцияларини осонлаштириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини бошлаш имконини беради. Ушбу онлайн платформани ишга тушириш орқали Озарбайжон ва Ўзбекистон тадбиркорларга муносиб шериклар топиш ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик учун янги имкониятлар яратиш учун қимматли воситани тақдим этишни мақсад қилган”, — деб  таъкидлаган ахборот агентлиги.

Бундан ташқари,  мақолада июль ойида Озарбайжон-Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг 13-йиғилишида озар-ўзбек ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича якуний баённома, шунингдек,  Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил август ойида Бокуга қилган ташрифи чоғида “Озарбайжон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида Олий давлатлараро кенгашни ташкил этиш тўғрисида”ги шартнома имзолангани маълум қилинган.

Материалда икки мамлакатнинг етакчи энергетика корпорациялари — SOCAR ва “Ўзбекнефтгаз” ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтариш учун фаол иш олиб бораётгани ҳақида ҳам қайд қилинган. 2023 йилда улар газ савдосига ихтисослашган қўшма корхонани муваффақиятли ташкил этишди. Шунингдек,  “Ўзбекнефтгаз”нинг Озарбайжонда газ қазиб олиш лойиҳаларида иштирок этиши бўйича музокаралар якуний босқичда.

“Албатта, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик анъанавий энергетика ресурсларидан ҳам ошиб кетади. Муқобил энергияга ўтиш муҳимлигини англаган ҳолда, Боку ва Тошкент ўз энергия тизимларига “яшил” технологияларни интеграциялаш бўйича фаол ишламоқда, – дея давом  этади муаллиф. – Озарбайжон, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида “яшил” энергияни узатиш бўйича уч томонлама келишув яқинда эришилган энг муҳим ютуқлардан биридир”.

Асосий транспорт йўналишларида жойлашган Озарбайжон ва Ўзбекистон бу борада фаол ҳамкорлик қилмоқда, деб таъкидлаган халқаро агентлик.

Мақола якунида “Озарбайжон ва унинг яқин ҳамкори Ўзбекистон ўртасидаги жорий ва келгуси қўшма ташаббуслар янги транспорт лойиҳаларини амалга ошириш, энергетика лойиҳаларини ривожлантириш ва умуман, инфратузилмани яхшилашга қаратилган. Ушбу саъй-ҳаракатлар минтақани барча манфаатдор томонларга фойда келтирадиган ўзаро ҳамкорлик марказига айлантиришга қаратилган. Шунингдек,  ушбу лойиҳалар ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ва истиқболли дастурларни яратиш учун янги имкониятлар очади”,  – деб ёзади “Trend”.

“Дунё” АА,

Боку шаҳри

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

5 + fifteen =