“Hurriyat”
Умримизнинг гуллаган бўстонидирсан, “Hurriyat”,
Кўнглимизнинг беназир осмонидирсан, “Hurriyat”.
Юртимиз қўрғонида меҳрин сочиб учган Ҳумо,
Тинчлигим дарвозасин посбонидирсан, “Hurriyat”.
Ўзбекистон — кўҳна олам ичра тенгсиз масканим,
Ер юзин ардоқлаган қўрғонидирсан, “Hurriyat”.
Яшнагай мангу дуо Соҳибқироннинг кафтида,
Ул адолат соҳибин фармонидирсан, “Hurriyat”.
Чарх урибдур Қодирий бошида ўтган кунларим,
Сен жадидлар етмаган армонидирсан, “Hurriyat”.
Эй, менинг суйган далам, тупроғида унган ниҳол,
Ўтмишимни куйлаган афғонидирсан, “Hurriyat”.
Мен ғазал гулзорида дил излаган Ахтамқули,
Байтларимнинг ошиғи, достонидирсан, “Hurriyat”!
АХТАМҚУЛИ