Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини биласизми?

Айнан шу савол билан кимгадир мурожаат қилинса, “Ҳа, биламан” деган жавобни эшитамиз. Аммо уни кундалик ҳаётга татбиқ этиш ёки ёнғин бўлмаслиги учун барча ҳам бир хил ёнғин хавфсизлиги қоидаларга риоя қилиш кераклигига аҳамият беравермайди. Афсуски, мана шу эътиборсизлигимиз туфайли “тилсиз ёв” улкан талафотларга, фожиаларга  олиб келиши мумкин.

Шундай экан, ёнғиннинг олдини олишга доир ўтказилаётган тадбирларда фаол бўлинг, бундай тадбирларнинг мақсад ва вазифалари тўғрисида фарзандларингизга ҳам тушунтириш бериб боринг. Ёнғиннинг пайдо бўлиш сабаблари, фавқулодда вазиятларда қай ҳолатларда ҳаракатланиш, ўт ўчириш ускуналаридан тўғри фойдаланиш, ёнғин содир бўлганда дастлаб нималарга эътибор қаратиш зарурлиги ҳақидаги барча билиши керак.

Огоҳ бўлиш лозимки, ёнғиннинг олдини олиш учун қуйидаги қоидаларга риоя қилиш шарт:

* Ёнувчи нарса ва суюқликлар оловдан ва иситиш асбобларидан узоқда сақланиши керак;

* Носоз электр асбобларидан фойдаланиш асло мумкин эмас;

* Бир нечта электр асбобларини бир розеткага бир вақтда уламанг;

* Гугурт – ўйинчоқ эмас! Буни доимо фарзандларингизга уқтиринг;

* Ёнғин содир бўлиб қолса, уйдан тез чиқишга халақит бермаслиги учун зина майдончалари, балкон ортиқча буюмлардан холи бўлиши керак;

* Транспорт воситаларида ҳам ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинг;

 

Унутманг, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик бор!

Даврон РАЖАБОВ,

Сергели тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими профилактика ва назорат бўлинмаси катта инспектори, капитан.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

eight + seventeen =