Озодаликни таъминлаш учун назорат кучайтирилди

“Hurriyat” газетасининг 2025 йил 30 апрель сонида ёритилган “Уйчидаги уятли манзаралар” мақоласи туман ҳокимлигида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Мақолада туман марказидаги Беруний номли маҳалла ҳудудида ва йўл бўйларида  маиший чиқиндилар вақтида олиб кетилмаётгани танқид қилинган. Ушбу ҳудудларда масъуллар иштирокида ҳолат атрофлича ўрганилди ва “Тоза ҳудуд” ДУК Уйчи туман филиали томонидан тўпланиб қолган маиший чиқиндилар олиб кетилди. Келгусида бундай ҳолат такрорланмаслиги учун тизимли иш ташкил этилиши йўлга қўйилди.

Туман маркази ва ҳудудларни ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Баҳорги мавсумда 50 минг гул кўчатлари ўтқазилди. Туман ободонлаштириш бошқармаси мутасаддилари томонидан магистраль йўл бўйлари озодалигини таъминлаш бўйича назорат кучайтирилди.

Ш.МУСАЕВ,

Уйчи тумани ҳокими.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

3 + 5 =