“ОЛТИН ҚАЛАМ” XIX Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиблари РЎЙХАТИ

Журналистика соҳасида Бош миллий мукофот

“Gulxan” журнали жамоаси – бош муҳаррир Ҳасанова Заҳро Тўлқуновна

 Асосий номинациялар

Энг яхши журналистик материал учун

(босма нашрлар)

1-ўринБўронов Юнус Улашович – “Yangi O‘zbekiston” газетаси бўлим муҳаррири

1-ўринҲайитова Лайло Сатторовна – “Buxoro yoshlari” газетаси бош муҳаррири

2-ўрин – Бозоров Фахриддин Худойбердиевич – “Xalq so‘zi” газетаси иқтисодиёт бўлими муҳаррири

2-ўрин – Қосимов Холбой  – “Имконият” газетасининг Самарқанд вилояти бўйича мухбири

3-ўрин – “Jamiyat” газетаси жамоаси – бош муҳаррир Маҳсуд Жонихонов

Энг яхши журналистик материал учун (радио)

1-ўрин – Махамадсаидова Ҳалима Файзуллаевна – “O‘zbekiston” радиоканали катта муҳаррири

 2-ўрин – Қосимова Шаҳноза Шомуродовна – “Oltin voha” радиоканали гуруҳининг 2-тоифали муҳаррири

3-ўрин – Азимова Моҳигул Махамматқуловна – “Yoshlar” радиоканали “Кўнгилочар-мусиқий дастурлари” бўлими мудири

Энг яхши журналистик материал учун (телевидение)

1-ўрин – “Mening yurtim” телеканали жамоаси – телеканал раҳбари Ахмедов Қобулжон Холиқович

2-ўрин – Мардонов Жаҳонгир  Аҳмад ўғли – “O‘zbekiston 24” телеканали “Таҳлилнома” ахборот-таҳлилий дастурий бўлимининг 1-тоифали муҳаррири

2-ўрин – Ҳасанбоев Олимжон Адхамжон ўғли     – “Milliy telekanali” мухбири

3-ўрин – Жаббарбергенова Зулфия Жанназаровна – Қорақалпоғистон телеканали “Ижтимоий сиёсий ва ижтимоий иқтисодий дастурлари” бош муҳарририятининг бош муҳаррири

Энг яхши журналистик материал учун (интернет нашрлари)

1-ўрин – Исломова Фарида Аҳад қизи – “Dunyo” ахборот агентлиги бош мутахассиси

2-ўрин – Жонибеков Зиёдулла  Тоштемирович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг бўлим маркази бошлиғи

 3-ўрин – Сабуров Руслан Шомуродович – “Kun.uz” интернет нашри мухбири

Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун

1-ўрин – Мадибек Жанибеков –  “Казинформ” ахборот агентлиги бўлим бошлиғи (Қозоғистон Республикаси)

М.Жанибеков икки қардош халқ, ўзбек-қозоқ муносабатларини янада ривожлантириш, ҳамкорлик ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиб келмоқда. Унинг муаллифлигида “Казинформ” ахборот агентлигида Ўзбекистонга бағишланган 50 дан ортиқ таҳлилий мақолалар эълон қилинган.

 2-ўрин – Йеши Сели – “Business India” бизнес журнали муҳаррири (Ҳиндистон)

Й.Сели Ўзбекистонда сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолайди. Унинг муаллифлигида “The New Indian Express” газетаси ҳамда “Business India” журналида Ўзбекистондаги ислоҳотларга бағишланган туркум мақолалар бериб борилмоқда.

 2-ўрин – Раза Саид – “The London Post” ахборот портали муҳаррири (Буюк Британия)

Р.Саид Ўзбекистондаги ислоҳотларни кенг қўллаб-қувватлаб, буни Бирлашган Қироллик жамоатчилигига етказишда доимо фаоллик кўрсатиб келмоқда. Унинг муаллифлигида Янги Ўзбекистон тараққиётига бағишланган “ЕМ Insight” журналининг биринчи сони нашр этилди. Нашрнинг 10 минг нусхадан иборат адади дипломатик корпус ва эксперт-сиёсатшунослик ҳамжамияти орасида, шунингдек, Буюк Британиянинг етакчи университетлари, жумладан, Оксфорд университети, Империал ва Кингс коллежлари кутубхоналарида тарқатилди.

2-ўрин – Шоҳруҳбек Олимов “ТРТ” телеканали мухбири (Туркия Республикаси)

У сўнгги йилларда “ТРТ” телеканали орқали Ўзбекистон ҳақида 250 дан ортиқ жонли эфирларни узатди. Ўзбекистон-Туркия ўртасидаги стратегик шериклик алоқаларининг турли соҳалар, жумладан, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-адабий ҳаётида эришилаётган ютуқлари орқали кенг тарғиб қилиб келмоқда.

 2-ўрин – Дмитрий Поваров “РИА Новости” ахборот агентлиги мухбири (Россия Федерацияси)

Унинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари ҳақидаги туркум мақолалари, тезкор янгиликлари катта қизиқиш билан ўқиб борилади.

Рағбатлантирувчи мукофотлар учун номинациялар ғолиблари

 

  1. Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиётни тарғиб қилувчи энг яхши материаллар учун

Эрматов Пўлат Бахтиёрович (Эрпўлат Бахт) – “Oila va tabiat” газетасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича мухбири

 

  1. Давлат тилини ривожлантириш, нуфузини янада оширишга бағишланган энг яхши таҳлилий материаллар учун

Баймуратов Бахром Янгибаевич – “Yangi Sirdaryo” газетаси бош муҳаррири (Сирдарё вилояти)

 

  1. Ёшлар ҳаётига оид энг яхши материаллар учун

Абдусамадова Муқаддас – эркин ижодкор

 

  1. ОАВда эълон қилинган энг яхши миллий контент (материаллар) учун

Мамарасулов Умиджон Алижон ўғли – “Daryo.uz” интернет нашрининг Андижон вилояти бўйича мухбири, блогер

  1. Таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотлар ёритилган энг яхши материаллар учун

Қирғизбоев Дилмурод – “Hurriyat” мустақил газетаси бўлим муҳаррири

 

  1. Публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун

Ҳазратқулов Маматқул – “Guliston” ва “Теаtr” журналлари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири ўринбосари – “Қирғоқсиз дарёлар” китоби учун

 

  1. Спорт соҳаси ёритилган энг яхши материаллар учун

Садиров Суҳробжон Обиджон ўғли – “Toshkent haqiqati” ва “Ташкентская правда” газеталари бош муҳаррири ўринбосари

 

  1. Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятига бағишланган энг яхши материаллар учун

Нормуродова Инобат Қодировна – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” телеканали сиёсий шарҳловчиси

 

  1. Энг яхши

фоторепортаж учун

Хусниддин Ато – фотоблогер

 

  1. 10. Оила ва маҳалла ҳамкорлиги бўйича энг яхши ёритилган материаллар учун

Абдураҳимов Муслимбек Фозил ўғли – “Zo‘rTV” телеканали “Bu kun” янгиликлар дастури раҳбари

 

  1. Долзарб мавзудаги энг яхши танқидий-таҳлилий материаллар учун

Шайхов Қамариддин Қутбиддин ўғли – “Qalampir.uz” интернет нашри директори, блогер

 

  1. Умуммиллий ҳамжиҳатликни тарғиб қилиш ва мустаҳкамлашга қаратилган энг яхши материаллар учун

Юлдашев Фаридун Фархадович – “Овози тожик” газетаси мухбири

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

four × 1 =