Табриклаймиз!

“Олтин қалам” танлови ҳар бир журналист, ижодкор учун жуда катта рағбат, орзу, интилиш марраси, чўққиси десак хато бўлмаса керак. Негаки, халқаро нуфузли танловда эътироф этилишнинг ўзи бўлмайди. Унда иштирок этадиган ижодкорлар оз эмас. Ғолиблар, совриндорлар сафида эса “энг, энг”лар саралаб олинади. Бу, шубҳасиз, ҳаммага аниқ, ойдин ҳақиқат.
Ижодкор учун рағбат, эътиборнинг ўзи катта мукофот. Шубҳасиз, бу борада “Олтин қалам” танловининг ўрни, нуфузи жуда баланд. Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда ўн тўққиз йилдан буён ўтказиб келинаётган ушбу халқаро танлов даражасидаги рағбат дунё мамлакатларининг ҳаммасида ҳам учрамайди. Яна ҳам очиқ айтадиган бўлсак, “Олтин қалам” даражасидаги журналистларга аталган нуфузли танлов собиқ Иттифоқ мамлакатларининг ҳеч бирида ўтказилмайди. Шундан ҳам кўринадики, Ўзбекистонимизда сўз ва матбуотга, заҳматли соҳа вакилларига ғамхўрлик жуда юқори.
Куни кеча XIX-бор ўтказилаётган ана шу нуфузли танловда газетамизнинг бўлим муҳаррири Дилмурод Қирғизбоев “Таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотлар ёритилган энг яхши материаллар учун” номинацияси ғолиби бўлди. Ушбу мукофот қадрли ҳамкасбимизга ва “Hurriyat” газетаси жамоасига катта рағбат, эътибор намунаси деб биламиз.
Истеъдодли публицист, таниқли журналист Дилмурод Қирғизбоевни чин дилдан юксак эътироф билан қутлаймиз ҳамда келгуси ижодий ишларида янада омад тилаймиз!
“Hurriyat” жамоаси.