Мактабгача таълим тизимида
Охирги пайтлар мактабгача таълим тизимида сезиларли ишлар амалга оширилди. Жумладан, собиқ вазир Ҳилола Умарова даврида мактабгача таълим тизимида ота-оналар учун кенг имкониятлар ишлаб чиқилди. Унинг даврида аёлларнинг ишлашига алоҳида эътибор қаратилиб, фарзанди 3 ёшга тўлмаган ота-оналар учун қўшимча тўлов эвазига боғчага чиқиш шароити йўлга қўйилди.
Бундан ташқари, жорий йилга келиб боғча қамрови кўрсаткичи 77 фоизга етди. Бу соҳадаги ислоҳотлар самарасининг ёрқин кўрсаткичи. Янги давлат ва хусусий боғчаларнинг очилиши минглаб аёлларни иш билан таъминлади, натижада аёллар бандлиги 12 фоизга ошди.
Болалар соғлиғини таъминлаш мақсадида овқатланиш соҳасига ҳам эътибор кучайди:
мавсумий ягона меню тизими жорий этилди;
барча овқатланиш хизматлари шаффоф тендер орқали аутсорсинг асосида танланмоқда;
“ISUDO” ахборот тизими орқали озиқ-овқат сифати назорат қилина бошланди;
шакар ва туз миқдори камайтирилиб, йодланган туз, сабзавот ва толали маҳсулотлар асосида соғлом рецептлар ишлаб чиқилди.
Бундан ташқари, болани ривожлантириш картаси ва электрон сертификатлар тизими жорий этилмоқда.
Жамоатчиликни хурсанд қилган яна бир жиҳатлардан бири — бу собиқ вазир фаолияти давомида ижтимоий тармоқлардаги ҳар қандай салбий ҳолатларга вақтида ечим топиб, бартараф қилишга ҳаракат қилди. Хуллас, мактабгача таълим тизими охирги йиллар ўз изига тушмоқда.
Қўшиқ тармоқдан ўчирилди
Адлия вазирлиги 2 млрд сўм сарфланган “Овоз” лойиҳасини плагиатда айблади.
Адлия вазирлиги Маданият вазирлигининг 2 миллиард сўмлик лойиҳасини муаллифлик ҳуқуқини бузганлиги учун огоҳлантирган.
Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятининг марҳум Шерали Жўраев муаллифлигидаги “Қора кўзли санамжон” асари ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахсларнинг рухсатисиз “TALENT SHOW” МЧЖнинг “Овоз” лойиҳасида оммалаштирилгани юзасидан қонуний чора кўриш тўғрисидаги мурожаатни кўриб чиқди.
Шерали Жўраевнинг муаллифлигидаги “Қора кўзли санамжон” асари “TALENT SHOW” МЧЖ томонидан ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахсларнинг рухсатисиз “YouTube” ижтимоий тармоғининг “The voice of Uzbekistan” орқали кенг оммага тарқатилгани муаллифлик ҳуқуқи бузилиши сифатида қабул қилинди.
Текширув ўтказилгунга қадар қўшиқ тармоқдан ўчирилгани сабабли вазият огоҳлантириш билан чекланган.
Манба: @platformauzb
