Ўзбекистон халқаро ташаббуслари реаллик ва аниқ натижаларга йўналтирилган

image description

Ўзбекистон Президентининг АҚШга ташрифи ва “C5+1” саммитдаги иштироки якунлари хорижий экспертлар нигоҳида

Маълумки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 4 – 6 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Америка Қўшма Штатларида бўлди, АҚШ Президенти Дональд Трамп ва бошқа раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ўтказди. Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг “С5+1” форматидаги саммитида иштирок этди.

Олий даражадаги Ўзбекистон – АҚШ учрашувида етакчилар икки томонлама стратегик шериклик муносабатлари янги босқичга кўтарилганини таъкидладилар.

Хорижий экспертларга кўра, Вашингтонда ўтган саммит якунлари Марказий Осиёнинг глобал ва минтақавий масалаларни ҳал этишда ишончли, узоқ муддатли ҳамда масъулиятли шерик сифатидаги халқаро майдондаги роли ортиб бораётганини кўрсатди.

 

Антонио Алонсо,

Сан Пабло университети профессори, Марказий Осиё минтақаси бўйича мутахассис (Испания):

— Президент Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга ташрифи нафақат Ўзбекистон – АҚШ муносабатлари, балки Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорлик тизимини ривожлантиришда муҳим воқеа бўлди. Унда Тошкентнинг ўзаро англашув, очиқликни мустаҳкамлаш, глобал ва минтақавий муаммоларга биргаликда ечим топишга қаратилган фаол ва изчил ташқи сиёсати акс этган.

 

Ҳикмет Эрен,

“EkoAvrasya” Евроосиё иқтисодий алоқалар жамғармаси раҳбари (Туркия):

image description— Президент Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга ташрифини кузатиб, Тошкент жаҳон сиёсатида ўз мавқеини нечоғлиқ изчиллик ва ишонч билан мустаҳкамлаб бораётганига яна бир бор амин бўлдим. Ушбу ташриф ва “C5+1” форматидаги саммитда иштирок, Марказий Осиёнинг дунё билан тенгма-тенг гаплашаётганини кўрсатмоқда.

 

Карим Қосим,

Стратегик ва халқаро тадқиқотлар институти етакчи эксперти (Малайзия):

— Аслини олганда, ташриф сезиларли натижалар берди. АҚШ Президенти Ўзбекистон билан савдо ва сармоявий битимларнинг катта тўпламини эълон қилди. Кейинги уч йил ичида харидлар ва инвестициялар шаклида қарийб 35 миллиард АҚШ доллари ва кейинги ўн йил ичида истиқболли лойиҳалар шаклида 100 миллиард АҚШ долларидан ортиқ йирик лойиҳалар амалга оширилади.

 

Ҳарлей Сейеден,

“The American Chamber of Commerce in South China” савдо палатаси президенти (Хитой):

— Президент Шавкат Мирзиёевнинг ушбу ташрифи Ўзбекистоннинг АҚШ билан муносабатларни мустаҳкамлаш, икки томонлама ва минтақавий шерикликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш борасидаги изчил ва стратегик ёндашувини намойиш этади.

 

Андрей Хриенко,

“Вектор” халқаро стратегик тадқиқотлар институти директори (Россия):

“С5+1” форматидаги турли учрашувлар, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг АҚШ Президенти, Конгресс Сенати ва Вакиллар палатаси вакиллари, ҳукумат ва бизнес етакчилари билан тўғридан-тўғри мулоқотлари Марказий Осиё минтақасининг геостратегик салоҳияти юксалиб бораётганидан далолат беради.

Саммитда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан билдирилган ташаббуслар Ўзбекистонда ҳам иқтисодиёт соҳаси, ҳам давлат менежменти чуқур модернизация қилинаётганини кўрсатмоқда. Бугунги кунда “Янги Ўзбекистон” концепциясини ҳаётга татбиқ этишнинг долзарблиги ва ўз вақтида амалга оширилиши амалий натижалар билан тасдиқланган ҳақиқатдир.

“Дунё” АА

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

three × one =