Учинчи ренессанс ва “Самарқанд – 2028”

Юртимиз биринчи сунъий йўлдошни коинотга учиргани муносабати билан

Инсон зоти интилади доим юксакка,

Орзуларга соя солган ердаги ҳаёт.

Хаёл каби учиш учун озод фалакка

Учаётган қушга боқиб ясади қанот.

 

Баъзан чексиз тасаввурдан толса ҳам хаёл,

Изланишдан тўхтамади ақл, тафаккур.

Юрагини тиғлайверди тинимсиз савол,

Юлдузларга қўнганини қилди тасаввур.

 

Расадхона ва устурлоб қилди ихтиро,

Ўйлаб топди коинотни ўрганиш сирин.

Улуғбекнинг оёғига эгилди само,

Фалак билан Мирзо севиб қолди бир-бирин.

 

Мана Миррих, мана Зуҳра, мана бу Чўлпон,

Самоларга термуларди интизор кўзлар.

Коинотда “Самарқанд”ни кўриб, лол-ҳайрон

Улуғбекнинг жадвалига тушган юлдузлар.

 

Коинотдан берар Самарқанднинг хабарин

Ҳаво кемалари – фазо тайёралари.

Фалакларда ёниб турган юлдузлар бари

Султон Мирзо Улуғбекнинг сайёралари.

 

Китобида ёзиб қўйган Мирзо Улуғбек

Юлдузларга нималар деб сўзлаганини.

Жаҳон аҳли тан олади қадимдан ўзбек

Осмонларни забт этишни кўзлаганини.

Осмонга чиқдим,

Кайвонга чиқдим.

Арши фалакка –

Айвонга чиқдим.

 

Тан-тан-а, тан-тан-а, тан-тан-а-ҳей!

Тан-тан-а, тан-тан-а, тан-тан-а-ҳей!

 

Камолқандим бор,

Қамарқандим бор.

Арши фалакда

“Самарқанд”им бор.

 

Тан-тан-а, тан-тан-а, тан-тан-а-ҳей!

Тан-тан-а, тан-тан-а, тан-тан-а-ҳей!

 

Давронга чиқдим,

Ҳайронга чиқдим.

Бобом забт этган

Майдонга чиқдим.

 

Тан-тан-а, тан-тан-а, тан-тан-а-ҳей!

Тан-тан-а, тан-тан-а, тан-тан-а-ҳей!

 

Ҳай, ёралар-ҳей,

Вой, ёралар-ҳей!

Кайвонда йўлдош

Сайёралар-ҳей!

 

Тан-тан-а, тан-тан-а, тан-тан-а-ҳей!

Тан-тан-а, тан-тан-а, тан-тан-а-ҳей!

 

Юлдузлар буржи

Алфа ва бета

“Самарқанд” билан

“Тет-(в)а-тет”а.

 

Тан-тан-а, тан-тан-а, тан-тан-а-ҳей!

Тан-тан-а, тан-тан-а, тан-тан-а-ҳей!

     Рустам МУСУРМОН,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими,

Қорақалпоғистон халқ шоири

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

nine − eight =