Ўзбек ва тожик
Азал тожик ва ўзбек,
Аҳил-иноқ бир кўздек.
Бир дин ҳам диёнати,
Биродар-туғишгандек.
Ўзбек ва тожик асли –
Ака-ука – бир насли.
Қиз берган бир-бирига,
Йўқ ҳеч бир бегонаси.
Меҳмондўст, кўнгли очиқ,
Қўл ювсанг, тутар сочиқ.
Меҳр бериб ўзгача –
“Хуш омадед” дер тожик.
Ўзбек тутиб намак-нон,
Кўрсатар кенг сўрини.
Меҳмонга садқа-жони,
Сўяр қўйнинг зўрини.
Тўй, маърака ҳам ошда
Кўпкари-ю курашда,
Қўшиқ айтиш, ўйинда,
Доим олди ўринда.
Жомий ҳамда Навоий,
Ҳар икки элнинг фахри.
Суйиб тингланар бирдай
Шерали, Жўрабеги.
Азал тожик ва ўзбек,
Аҳил-иноқ, бир кўздек.
Бир дин ҳам диёнати,
Биродар-туғишгандек.
Холмўмин ЁДГОРОВ
