Ҳурлик – эл саодати

            ЎЗБЕКИСТОНИМ

Дунё ичра ном таратдинг, мустақил юртим,

Содиқ фарзанд бўлиб мен ҳам шу кунни кутдим!

Истиқлолнинг севинчлари оламни тутди,

Гул диёрим, сен жаҳоним, Ўзбекистоним,

Қучоғингда фараҳбахшдир ҳар лаҳза, оним.

 

Мадҳияни жондан суйиб куйлар ўғил-қиз,

Пурмаъноли сўзлар дилга муҳрдир, сўзсиз,

Истиқболли қучоғингда ким яшар усиз,

Гул диёрим, сен жаҳоним, Ўзбекистоним,

Қучоғингда фараҳбахшдир ҳар лаҳза, оним.

 

Алла айтсам, айвонингда ухлайди қуёш,

Мустақиллик шууридан қувнар кўзда ёш,

Қутлуғ бўлсин дейман сенга ҳур ўттиз беш ёш,

Гул диёрим, сен жаҳоним, Ўзбекистоним,

Қучоғингда фараҳбахшдир ҳар лаҳза, оним.

 

              ВАТАН

Ватан, сен аслида менинг юрагим,

Қалбим тубидаги эзгу тилагим.

Кўзимни очибоқ кўрган-билганим,

Ватан, муқаддассан, сен муқаддассан.

 

Доимо эъзозда Қомус – китобинг,

У билан ёрқиндир кўкда офтобинг.

Ўзбегим дилида мисли меҳробим,

Ватан, муқаддассан, сен муқаддассан.

 

Чиройинг очилар кундан-кун, юртим,

Шукур, ўттиз беш йил нонимиз бутун.

Истиқлол бизларга бахт тутар кун-тун,

Ватан, муқаддассан, сен муқаддассан.

 

Яшаймиз бахтиёр, дилда шукрона,

Келажакка ишонч, тилда шукрона.

Бахти баркамол шу элда шукрона,

Ватан, муқаддассан, сен муқаддассан!

      

  Муқаддас  АБДУСАМАТОВА,

Ўзбекистонда  хизмат кўрсатган

маданият ходими.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

one × three =