Беруний Чин юртида ҳам машҳур!

Дунё илм-фан тарихига оид ҳар бир асарда биринчи уйғониш даврида ижод қилган, дунё илмига кўплаб янгилик ва ғояларни киритган олимларимиз албатта тилга олинмасдан илож йўқ. Бу даврда илм-фан билан шуғулланган буюк бобомизни ҳам диний, ҳам дунёвий илмни ривожлантириши йўлида хизмат қилган ва ҳозирги кунда ҳам фойдаланилаётган асарлари сабаб бутун дунёда уларга нисбатан “қомусий олим” деб баҳо берилади. Хусусан, Хитойдаги аниқ ва табиий йўналишдаги барча мактаб ва олий таълим муассаларида илк уйғониш даврида яшаб ўтган олимларимиз ҳақида ўргатилади. Мисол учун, Хитойда География, Физика ёки Астрономия тарихига оид маълумот изламоқчи бўлсак Берунийнинг илмий меросига албатта дуч келамиз.

География, физика ва астрономия тарихига оид хитой тилидаги китобларда, илмий конференциялар ва барча расмий сайтларда Беруний ҳаёти ва унинг илм-фанга қўшган ҳиссасига оид маълумотларни учратамиз. Биргина мисол, “Инсоният цивилизациясининг кашшофи (яратувчиси), мусулмон олими Аҳмад Беруний” сарлавҳаси билан аталган мақолада “Беруний Ернинг айланишини ҳам тахмин қилган. У дўсти Ибн Синога ёзган мактубида ҳатто ернинг қуёш атрофида айланиши ҳақидаги назарияни ҳам илгари сурган ва сайёраларнинг орбиталари айлана эмас, балки эллиптик эканлигига ишонган. Бугунги кунда биз “Сомон йўли” деб атайдиган тушунчани ҳам Беруний аниқлаб, “турли юлдузларнинг сон-саноқсиз бирикмаларидан” ташкил топганлигини эътироф этади”.1

Хитой миллий энциклопедиясининг учинчи нашрида келтирилган “Беруний” сарлавҳасидаги мақолада: “Беруний ҳинд маданияти ва араб маданияти ўртасидаги алоқада муҳим роль ўйнаган. У ҳиндистонлик олимнинг икки жилдлик астрономияга оид асарларини араб тилига таржима қилган ва арабча илмий билимларни Ҳиндистонга олиб келган. Беруний Аристотелнинг физик ва фалсафий назарияларига кўплаб танқидий мулоҳазалар билдирган” 1 деган маълумотларни учратишимиз мумкин.

Хитойдаги барча расмий ва норасмий сайтларда, электрон энциклопедияларда Берунийга нисбатан:

 

(“У кўп китоб ўқиган, олимлар билан дўстлашган, билимдон ва ижодкор, тарих, география, астрономия, математика ва тиббиётда чуқур ютуқларга эга. Беруний кейинги олимлар томонидан “қомусий олим” сифатида эътироф этилган”. “У юнон ва шарқ диний фалсафаларини яхши билган, ислом классиклари ва турли мазҳаб­лар назарияларидан яхши хабардор, араб, форс, туркий, иброний, сурий ва санскрит тилларини мукаммал эгаллаган) деб таъриф берилади.

2005 йил да (университет номи) “Маркалардаги физика тарихи (Маркалардаги физика ва физиклар) номли китоб чоп этилган бўлиб, китобнинг учинчи боби “Ўрта асрлар” деб номланади. Ушбу китобнинг 13-бетида Беруний Ал-Баттани билан бирга араб астрономи сифатида келтирилиб, улар ҳақида қуйидаги малумотлар келтирилган:

(Астрономияда араблар унчалик катта ютуқларга эришмаган бўлсалар-да, Птолемей асарларини сақлаб қолишган, унга баъзи қўшимча ва янгиликлар киритганлар. Энг машҳур араб астрономи Ал-Баттани (тахминан 858-929) бўлиб, у тропик йил узунлиги, йиллик пресессия ва эклиптик бурчакнинг аниқроқ қийматларини аниқлаган ва Птолемейнинг астрономик ҳисобларини яхшилаш учун геометрия ўрнига тригонометриядан фойдаланган. Яна бир машҳур араб астрономи Ал-Беруний (973-1048), (расмда, Тунис 1980,) у ернинг айланиши назариясига қўшилиб, кенглик ва узунликни аниқ ўлчашни амалга оширган1)

(Ўрта аср Ислом дунё­сида астрономия)” номли астрономия илмига оид мақоланинг “Ернинг айланиши” сарлавҳасида ислом оламига мансуб олимларнинг илмий ишлари келтирилган. Ислом оламига мансуб бўлган олимлар қаторида Абу Райҳон Берунийнинг “Ернинг ўз ўқи ва Қуёш атрофида айланиши”га оид назариялари келтирилган.

Илк Уйғониш даврида ижод қилган кўплаб олимларимиз қаторида Берунийнинг илм-фан оламида унинг равнақи йўлида қилган хизматлари беқиёс, буни хитойлик олимлар ҳам тасдиқламоқда. Беруний астрономия, физика, тарих, математика ва гео­метрия сингари қатор фанлардаги антик давр­­да яратилган асарларни ва назарияларни таржима қилиб қолмасдан, уларни таҳлил қилиб, ундаги мавжуд хато ва камчиликларни асослаб ҳам берган. Қатор янгиликлар киритган. Шу сабабли ҳам, хитойлик олимлар ҳам Берунийнинг шахсига ва унинг илмий меросига доимо қизиқиш билан қарашган.

Завқибек МАҲМУДОВ,

Ўзбекистон ФА Тарих институти

кичик илмий ходими

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

one × 1 =