Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вакили Фаррух САТТОРОВ шундай деди

Фаррух Сатторов,
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вакили:
Ноябрдаги ҳаво ифлосланиши (2023 йил. Таҳр.), асосан, табиий фактордан келиб чиққанди. Шамол Тошкентга қараб чанг-тўзонни олиб келган. Лекин биздаги ҳаво инверсияси туфайли ҳаво чиқиб кетмаган ва ҳавонинг алмашиши юз бермаган. Шунинг ҳисобига ҳаво туриб қолган. Бу нарсани олдиндан прогноз қилиш учун автоматик станциялар бўлиши керак. Автоматик станциялар арзон нарса эмас. Мана бу йилдан бошлаб, Гидрометнинг станцияларини автоматлаштириш масаласи ҳам йўлга қўйилмоқда. Ҳозиргача 8 таси ўрнатилди. Яъни, энди биз об-ҳавони олдиндан режалаштириб (…?. Таҳр.), башорат қила оламиз. Йил охиригача бу ҳақида сизларга маълумот берамиз, деган умиддаман”.
Манба: kun.uz