Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўтказилган «Энг улуғ, энг азиз» республика кўрик-танлови ғолиблари
Ёзувчи ва шоирларнинг
бадиий асарлари бўйича
1-ўрин
Шукуров Эшқобил,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир —
Халқимиз маънавияти ва маърифатининг асоси бўлган бой ўтмишимиз, миллий қадриятларимиз, она тилимизни асраб-авайлаш ва ривожлантиришга эътибор кучайган бугунги кунда сўзларнинг тарихи, маъно товланишлари ва ривожланиши бўйича чуқур кузатишлар асосида яратилган “Бобо сўз изидан” маърифий китоби учун.
2-ўрин
Алевов Ўсарбой,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир (Қорақалпоғистон Республикаси) —
Сўнгги йилларда қорақалпоқ диёрида юз бераётган ижобий ўзгаришлар, қорақалпоқ халқининг ўй-кечинмалари ва орзу-умидлари, шунингдек, вафо ва садоқат, меҳр-оқибат, дўстлик ва ҳамжиҳатлик сингари мавзулар тараннум этилган “Сезимларим” китоби учун.
3-ўрин
Баҳодир Қобул,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи —
Халқимизнинг миллий турмуш тарзи, ўзига хос характери қирралари бадиий ифодаланган “Энайўл” насрий асарлар тўплами учун.
Босма оммавий ахборот воситалари
ходимларининг журналистик ишлари бўйича
1-ўрин
“Жамият” газетаси таҳририяти —
Ўтган бир йил мобайнида газетада чоп этилган юртимиздаги кенг ислоҳотлар, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”, “Обод қишлоқ”, Обод маҳалла” каби давлат дастурлари ижроси тўғрисидаги мақола ва материаллари учун.
2-ўрин
Шукуров Саидаҳмад,
“Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари бош муҳаррири —
Ёш авлод тарбияси ва миллий қадриятларимиз ривожига бағишланган репортаж ва материаллари учун.
3-ўрин
Туленов Рустам,
“Нурлы жол” газетаси мухбири —
Мамлакатимизда халқлар дўстлиги, маънавий ва маданий юксалиш, халқимиз ижтимоий ҳаётини янада яхшилаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ёритилган мақолалари учун.
Оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган веб-сайтлардаги
интернет-журналистика материаллари бўйича
1-ўрин
Мелиқулова Барно,
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги етакчи муҳаррири —
Бунёдкор замондошларимизнинг ибратли ҳаёти ва меҳнат фаолиятини ёритишга бағишланган мақолалари учун.
2-ўрин
Алимардонов Аслиддин,
21 asr.uz ахборот-таҳлилий портали муҳаррири —
“Ёшлар — келажагимиз”, “5 муҳим ташаббус” каби дастур ва лойиҳалар ижроси таҳлилига бағишланган материаллари учун.
3-ўрин
Ҳафизова Муқаддас,
uztime.uz ахборот портали мухбири (Қашқадарё вилояти) —
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёни тезкор ёритилган материаллари учун.
Телевидение ва радио ижодкорларининг
материаллари бўйича
1-ўрин
Азимова Моҳигул,
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” радиоканали бош муҳаррири —
“Истиқлолим — истиқболим” радиофильми, “Ёшлар онлайн” туркум радиоэшиттиришлари учун.
2-ўрин
Зуннунова Лола,
“Миллий” телеканали бош муҳаррири —
Юртимизда маънавият ва маърифат, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар жараёни кенг акс эттирилган телематериаллари учун.
3-ўрин
Акрамова Соҳиба,
Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ахборот маркази “Замон” информацион таҳлилий дастури мухбири —
Буюк аждодларимизнинг ибратли ҳаёти, дунё илм-фани тараққиётига қўшган катта ҳиссаси тўлақонли ёритилган телелавҳалари учун.
Тасвирий санъат, фото асарлари ва
дизайн ишлари бўйича
1- ўрин
Сагатов Абдумажит,
рангтасвирчи рассом —
Ватанимизнинг бетакрор табиати, одамларимизнинг Ватанга садоқат туйғуси юксак бадиий бўёқларда талқин этилган “Ўзбекистон — гўзал замин” асарлар туркуми учун.
2-ўрин
Кенжаев Абу,
фотосуратчи —
Ҳарбий ватанпарварлик, инновацион технологияларнинг ҳаётга татбиқ этилишига оид фоторепортажлари учун.
3-ўрин
Ҳамидбаева Мафтуна,
“Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими дизайнери —
Халқаро бахшичилик фестивали, “Бойсун баҳори” фестивали ва бошқа тадбирларни безашдаги дизайн ишлари учун.
Кино санъати асарлари бўйича
1-ўрин
Мигноров Абдухалил,
“Ўзбекфильм” давлат унитар корхонаси кинорежиссёри —
Ватанимиз ва халқимизнинг ҳаққоний тарихи, буюк аждодларимизнинг жаҳон маънавий ва маърифий ривожига қўшган улкан ҳиссаси акс этган “Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий” бадиий фильмидаги режиссёрлик иши учун.
2-ўрин
Асқаров Асенбай,
“Қорақалпоқфильм киностудияси” давлат унитар корхонаси кинооператори —
Мўйноқ туманида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, бу ерда яшаётган одамларнинг ҳаёти акс этган “Мўйноқ — дўстлик ўлкаси” ҳужжатли фильмидаги операторлик иши учун.
3-ўрин
Коробова Татьяна,
“Мультипликацион фильмлар студияси” давлат унитар корхонаси постановкачи рассоми —
Ўзбек халқ эртаклари асосида суратга олинган “Миттивой” мультипликацион фильмидаги аниматорлик иши учун.