Суюлтирилган газ билан таъминланмоқда

«Hurriyat» газетасининг 05.10.2019 йилдаги 34-сонида Бўстонлик тумани «Чинор» МФЙ фахрийлари Т.Қобилов ва Р.Мўминовларнинг «Қувур етказиш чала қолиб кетди» сарлавҳали шикоят хати асосида эълон қилинган мақола Бўстонлиқ туман прокуратураси томонидан кўриб чиқилди.

Аниқланишича, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг 30.03.2015 йилдаги 18-11-9/2654-сонли хатига асосан Бўстонлиқ тумани вилоят газ таъминоти тизимининг охирги нуқтасида жойлашганлиги, газ транспорт тизимида босимнинг пасайиши билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги, «Ўзтрансгаз» АКнинг техник ресурс ва имкониятлари чекланганлиги сабабли, бугунги кунда «Чинор» МФЙни табиий газ билан газлаштириш мақсадга мувофиқ эмаслиги маълум қилинган.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ва Бўстонлиқ тумани ҳокимликларига «Ўзбеккўмир» АЖ билан биргаликда қиш мавсумида хонадонларни иситиш учун аҳолига имтиёзли нархларда кўмир ёқил­ғиси етказиб берилиши белгиланган.

«Чинор» МФЙни табиий газ билан газлаштириш масаласи юзасидан мурожаатлар кўпайиши муносабати билан «Ўзтрансгаз»АК ва Давлат қурилиш бўлими, «Тошкентгазтаъминот» УК мутахассислари иштирокида маҳалла фаоллари билан жойига чиқиб учрашув ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 08.08.2018 йилдаги «Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чорбоғ ҳудудини тартибга келтириш ва ободонлаштириш масалалари тўғрисида сайёр йиғилиш» баёнининг 7-бандида, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси (ҳозирда «Ўзбекнефтгаз» АЖ. Таҳ.) ва «Ўзтранс­газ» АЖ билан биргаликда Бўстонлиқ туманининг «Дўстлик», «Беш-тут» ва «Нурчилар» МФЙлар ҳудудида янги тортилаётган ва мавжуд газ тармоқлари орқали фақатгина кўп қаватли уйлар ҳамда ижтимоий соҳа объектларига табиий газ етказиб берилиши қайд этилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, бугунги кунда «Чинор» МФЙ ҳудуди табиий газ билан газлаштириш масаласи давлат дастурига киритилмаганлиги сабабли табиий газ ўтказишнинг имкони мавжуд эмаслигини инобатга олиб, аҳоли хонадонларига мунтазам равишда маиший газ балонлари орқали суюлтирилган газ билан таъминланиб келинаётганлиги маълум қилинади.

А.Қораев,

Тошкент вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари,

адлия катта маслаҳатчиси.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

5 + fifteen =