Поездлар қатнови тикланди

Жорий йилнинг 13 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилган ҳолда хизмат кўрсатиш турларига босқичма-босқич рухсат бериш мумкинлиги белгиланганди.

Республика махсус комиссияси томонидан карантин даврида маҳаллий йўналишларда темир йўл ва авиа қатновларини йўлга қўйишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди. Шунга мувофиқ, 2020 йил 18 майдан бошлаб, Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поездлари ҳамда Фарғона водийсига йўловчи поездлар қатнови қайта йўлга қўйилди.

Темир йўл вокзали ҳудуди ҳамда темир йўл транспортида барча йўловчилар бир марталик ҳимоя ниқоблари ва қўлқопларда бўлиш­лари, темир йўл вокзалларида ижтимоий масофани сақлашлари ҳамда йўналтирувчи махсус тасмалар бўйлаб ҳаракатланишлари шарт.

Поездларга электрон чипталар онлайн тарзда сотилмоқда.

Темир йўл вокзалларининг иккинчи ўтказиш пунктида, яъни кириш қисмида йўловчиларнинг тана ҳароратини ўлчовчи махсус ускуналар ўрнатилган.

Шундай қилиб, 18 май куни “Афросиёб” тезюрар поездлари Бухоро ва Қарши шаҳарларига жўнаб кетди. Шу билан бирга пойтахтимизнинг Жанубий вокзалидан Фарғона водийсига йўловчи поезди қатнови ҳам йўлга қўйилиб, биринчи қатнов амалга оширилди.

ЎзА.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

nine + 8 =