Мен нима учун “Hurriyat”ни ўқийман?

“Исмда хосият бор”, дейишади. Шунинг учун бўлса керак, одамлар дунёга янги келган чақалоқдан тортиб  ном қўйиш талаб қилинадиган барча нарсаларга маънолироқ исм қўйишга ҳаракат қилишади. Аммо ҳар доим ҳам исм жисмга мос келавермайди. Дейлик, “Бахт” деб аталган жойда бахтиёрлардан кўра бахт кутганлар кўп ёки “Само” деган макон бир жуфт оёқ сиғадиган даражада тор.

“Hurriyat”ни эркни чинакам истаган кишиларнинг юрак зарбларини бераётгани учун яхши кўриб ўқийман. Нашрнинг жўғрофиясида ҳам, чертиб-чертиб бераётган мавзуларида ҳам, одамларнинг тил учига келиб турган муаммоларни майдонга ташлаб, ўқувчиларни уйғоқликка чорлаётганида ҳам, бир сўз билан айтганда, барча саҳифаларидан ўша “Hurriyat” деган фақат  бизга эмас, миллатимизнинг озод яшашини истаган барча замонлардаги маслакдошларимизга азиз бўлган сўзнинг нафаси келиб туради. Ҳар гал газетани ўқиганимда ўша нафасга нафасим туташади, ўзимни кенгайиб, баландлаб бораётгандай сезаман.

 

Азиз юртдошлар, 2021 йил учун обуна давом этмоқда. “Ўзбекистон почтаси” АЖ ва “Матбуот тарқатувчи” АК ҳамда соҳага дахлдор корхоналар орқали обунани расмийлаштиришингиз мумкин.

Нашр индекси: 233

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

seventeen + seventeen =