“Пахта қўйиш” ҳам эви билан-да…
Ялтоқланишда баъзан олдимизга тушадигани йўқ. “Ҳокимимиз, валенеъматимиз, устунимиз, отамиз, бувамиз…” деб шунчалар мақтовлар ёғдирамизки, буларни эшитиб, туппа-тузук амалдор ҳам бузилиши ҳеч гапмас.
Мана, Наманганда чиқадиган “Дунё ва давр ёшларники” ( газетанинг номига қаранг-а. Таҳр.) деган газета 16 ноябрь сонини тўлиқ, яъни тўртта шапалоқдай саҳифасини яқинда вилоят ҳокими этиб тайинланган Шавкат Абдураззоқов мадҳига бағишлабди.
Айни обуна мавсумида газета муҳаррирининг “жонҳалаклиги”ни бироз тушунса бўлар. Аммо “пахта қўйиш” ҳам эви билан-да, оғайнилар. Бутун бошли нашрни “Ҳокимнинг 40 куни” деган биргина мақола билан тўлдириб, газета чиқаришни қаердан ўргангансиз? Президентларга ҳам бунчалар бағишлов бўлмас-ов.
Барака топгур, сал қўйиб берайлик, 40 кунлик ҳоким ҳали… Бироз ишласин, ўзини кўрсатсин, ишончни оқласин! Кейин кўкларга бир чиқазиб қўйсангиз, бўралатиб сўксангиз ҳам, ўзи ерга тушмайди…
“Platforma.uzb”
телеграмм каналидан олинди.