“Сизларни деб халқ олдида шарманда бўляпмиз”

— деди Олий Мажлис Сенати кенгашининг шу йил 11 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисида сенатор Қутбиддин Бурхонов Энергетика вазири ўринбосари Беҳзод Норматовга.

— Сизлар халқнинг ичига кириб кўринглар. Менинг олдимга Фарғонадан оқсоқол келди: “Кечаси газ ўчганига набирамнинг қоши совуқдан музлаб қолди (чироқ йўқлиги сабаб билмай қолишган. Таҳр.), операция қилиб олиб ташламоқчи”, дейди.

Ҳудудларга борган вақтимизда халқ бизни “еб қўяй” деяпти. “Уйимизга кириб кўринг”, деяпти. Кириб кўряпмиз. Яшаш шароитлари оғир, одам музлаб қоляпти. На свет бор, на газ бор. Нима қилиш керак? Халққа нима деб жавоб берайлик? “Биздан гўнг ҳиди келяпти”, деб хат ёзмоқда бир онахон. Сиз-чи, нима деб жавоб берасиз? — деди Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган юқоридаги хабарга кўра, бунга жавобан Беҳзод Норматов: “Масалан, мен ўзим ҳам қишлоқда тураман. Ўзимнинг уйимда ҳам икки-уч марта свет ўчади. Сабабини сўрайман, трансформатор ёниб кетган бўлса, нега бундай қилдинглар, деб айтолмайман”, деди. Ана холос, вазир ўринбосари “айтолмаса”, унда ким жавобини айта олади? Бунга сиз ишондингизми? Биз эса йўқ!

Аслида, Энергетика вазири ўринбосарини “Қўй оғзидан чўп олмас экан”, деб ўйламанг. Иссиқжон, ўзини ҳимоя қилиб қўйиши керак-ку! Иссиқ ва юмшоқ ўринни ким ҳам осонликча бўшатиб бергиси келади…

Ю. Жўраев

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

two × 1 =