Кўзгу тутилади

Суд залидан

Маълумки, сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийнинг қамоққа олиниши бир неча ойдан буён ижтимоий тармоқларда шов-шув бўлиб келмоқда. Ниҳоят, Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Музработ туман судида жорий йил 11 март куни блогер Отабек Сатторий устидан биринчи очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд жараёнида жабрланувчиларнинг даъволари тингланиб, судланувчи билан юзлаштирилди. Шуни алоҳида такидлаш керакки, оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар ва қизиқувчи иштирокчилар кўплигидан суд залига сиғмай кетди.

Жабрланувчилардан бирига сўз бериларкан, у: “Ана шундай хунук воқеанинг содир этилишида, аввало, сизу биз айбдормиз, — деди барчага юзланиб. — Кейинги йилларда жамиятимиз ва биз бу жиноятга жуда қулай муҳит яратиб бердик. Энди эса сўроқ — тергов қилишга, қонунга зид дейишга, иллатнинг илдизини, айбдорни ахтаришга уринамиз”. Дарҳақиқат, бу кесатиқ судда кўрилаётган ушбу ҳолатга “баҳо” бўлишга аризийди, дейиш мумкин.

Навбатдаги суд мажлиси шу йилнинг 17 март куни бўлиб ўтиши белгиланди. Лекин, якуний суд ҳукми ўқилгач, биз “Hurriyat” муштарийларини жуда кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, айрим хориж ОАВлари таърифлаётганидек, бу воқеа чиндан ҳам сўз эркинлигига қарши тажовузмиди, тўғри сўз, адолатли блогер Отабек Сатторийга уюштирилган соҳта айбловмиди ёки аксинча, блогер бўлмиш О.Сатторийнинг ўзи қинғир йўлда эдими, бу борада суд холис ва қонуний ўтд­и­­ми, суд ҳукми нечоғлик адолатли қабул қилинди, буларнинг барчасига кўзгу тутилади, яъни атроф­лича таҳлилий мақола берилади.

Сафар ОМОН,

“Hurriyat” мухбири

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

thirteen − one =