Ўлкамизда Наврўз нафаси!
Йил кўкламга келиб интиҳо топар, йил ибтидосини бошлар кўкламдан. Баҳор барҳам берар қаҳратон қишнинг қорли, изғиринли совуқ ҳукмига. Кўклам остонасидан илк қадамини қўяди яшилсоч янги йил. Бекорга йилбоши демайдилар-да Наврўзни. Баҳор — фасллар келинчаги, дейишади. Баҳор — она фасл, дегингиз келар.
Бу йил тез уйғонган табиатга қишнинг совуқ нафаси етиб, дарахтларнинг гулу куртаги зиён кўрди, рост. Аммо умидлар кўкламда туғилар! Энди бошланмоқда гуллаган мавсум, энди тупроқларга қадалар уруғ.
Ўлкамизда Наврўз нафаси!