Кимни танқид қилсанг, шу мукофот берса…

Аброр ЗОҲИДОВ,

Энг яхши журналистик материал учун (интернет-журналистика)

1-ўрин соҳиби, “Kun.uz” мухбири:

3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунида журналистика соҳасидаги “Олтин қалам” ХV миллий мукофотининг интернет журналистикаси йўналишида фахрли 1-ўринга муносиб кўрилдим. Ўзим тўғримда баҳони бошқалар берар, мен жамоадошларим бўлган икки укаларимнинг ҳам бу анжуманда совриндор бўлганига эътибор қаратмоқчиман.

“Kun.uz”нинг мен каби вакили бўлган Жамшид Ниёзов танловнинг “Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини энг яхши ёритгани учун” номинацияси бўйича ғолиб бўлди. Қизиғи, Жамшид Ниёзов пандемия даврида хориждаги юртдошларимизни қайтариш бўйича Ташқи ишлар вазирлигини мунтазам танқид қилиб келганди.

Иккинчи ҳамкасбим Илёс Сафаров эса танловнинг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси томонидан таъсис этилган “Давлат тилини ривожлантиришга қаратилган энг яхши материал учун” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди. Илёсбек укамиз ҳам ўзбек тилининг ривожи бўйича танқидий материаллари билан танилган журналистлардан.

Яъни, “Олтин қалам” танқидни тўғри қабул қила олганлар ва ҳатто рағбатлантира билганлар томонидан тақдим қилинишида чуқур рамзий маънолар кўрмоқдаман. Бу ҳам очиқлик сиёсатининг ўзига хос қадами бўла олади.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

3 × 3 =