«Энг улуғ, энг азиз» республика танлови эълон қилинди

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Кинематография агентлиги, Миллий Ахборот агентлиги — ЎзА, Миллий телерадиокомпания, Бадиий академия, Ўзбекистон “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ва бошқа ҳамкорлар билан биргаликда мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишланган

“Энг улуғ, энг азиз”

республика танловини эълон қилади.

Танловга “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган асарлар-материаллар қабул қилинади.

“Энг улуғ, энг азиз” танлови қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

— ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари;

— босма ОАВ ходимларининг журналис­тик ишлари;

— телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари;

— интернет-журналистика;

— тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари;

— кино санъати асарлари.

 

Танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

— муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот (объективка);

— муаллифнинг паспорт   нусхаси;

— иш жойидан тавсиянома;

— муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари.

Танловга 2020 йилнинг 1 августидан 2021 йилнинг 1 августигача бўлган даврда эълон қилинган материаллар — асарлар жорий йилнинг 1 августигача қабул қилинади.

 

Танлов ғолиблари Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами арафасида мукофотланадилар ва уларнинг рўйхати мат­буотда эълон қилинади.

Ижодий ишлар “Энг улуғ, энг азиз” танловига деб кўрсатилган ҳолда ўз ижодий йўналишлари бўйича қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, 100011. Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй. Тел: 71 244-37-87.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, 100066, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, Адиблар хиёбони. Тел: 71 231-83-49.

Ўзбекистон Республикаси Кинема­тография агентлиги, 100115, Тошкент шаҳри, Чилонзор кўчаси 1 “А” уй. Тел. 71 277-81-83.

Ўзбекистон “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, 100011. Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй. Тел: 71 244-27-79.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

9 − five =