ХАЛҚ МАТОНАТИ УЛУҒЛАНГАН КИТОБ

Маълумки, 2020 йил бутун инсоният тарихида жиддий синов даври сифатида муҳрланди. 2019 йилда пайдо бўлган COVID-19 касаллиги тезлик билан курраи замин бўйлаб тарқалиб, дунё аҳолисини ташвиш ва саросимага солиб қўйди.
Ушбу юқумли хасталик мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан берилган кўрсатмалар асосида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ҳудудларда санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўйича қисқа муддат ичида комплекс чора-тадбирлар белгиланди.
Минг афсуски, бутун дунё коронавирус пандемияси таҳликасида турган бир вазиятда, Бухоро вилоятида юз берган кучли шамол, Сирдарё вилоятида сув тошқини келтириб чиқарган жиддий талафотлар эл-юртимизнинг матонатини яна бир бор синовдан ўтказди.
Кўпни кўрган, қийинчиликларда тоб­ланган халқимиз бу офатларни ҳам ёруғ юз билан енгиб ўтди.
Яқинда “Ўзбекистон” нашриётида чоп этилган “Офат ва матонат” номли янги китобда мураккаб пандемия ша­роитида мамлакатимизда кечган тарихий жараёнлар, хусусан, давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан бу офатга қарши курашиш мақсадида ишлаб чиқилган тезкор ва долзарб чора-тадбирлар, амалга оширилган эзгу ва хайр­­ли ташаббуслар, кутилмаган табиий ва техноген офатларни улкан мардоналик, сабр ва матонат билан енгиб ўтган бағрикенг ва олийжаноб халқимизнинг эзгу фазилатлари ҳақида ҳикоя қилинади.
Яна бир аҳамиятли томони, ушбу салмоқли нашр ҳали дунё миқёсида давом этаётган мураккаб пандемия шароитида барчамизни огоҳ бўлишга, синовли кунлардан муносиб сабоқ чиқариб, орттирилган ҳаётий билим ва тажрибалардан самарали фойдаланишга даъват этади.

ЎзА.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

5 × four =