Муносиб туҳфа

Навоий вилоятида Ўзбекис­тон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағиш­лаб муқаддас қадамжолар, шаҳар-туманлар тарихи ва бугуни, йирик корхоналар — янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва давр қаҳрамонлари ҳақида сўзловчи “Навоий вилоятидан Мустақилликнинг 30 йиллигига 30 та китоб” лойиҳаси доирасида ўттизта китоб нашр этилди.

Навоий шаҳридаги муҳташам “Фарҳод” маданият саройида ўтказилган мазкур китобларнинг тақдимотига бағишланган тантанали тадбирда вилоятдаги корхона-ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, ёзувчи-шоирлар, ёш авлод вакиллари, ОАВ вакиллари, кенг жамоатчилик иштирок этди.

Президентимизнинг 2020 йил 17 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти ҳокими ташаббуси билан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилоят бўлими ҳамкорлигида тайёрланган 30 та китоб вилоят ижтимоий, иқтисодий, маданий ва маънавий ҳаё­тидан сўзловчи асарлар мажмуи бўлди.

Навоий кон-металлургия комбинати тарихи ва бугуни билан боғлиқ 10 га яқин китоблар, Нурота, Хатирчи, Қизилтепа, Навбаҳор ва Конимех туманлари ҳамда Ғозғон шаҳрининг тарихи, шунингдек, янги Ўзбекистон даврида мазкур ҳудудларда амалга оширилган кенг ўзгаришлар, “Қизилқумцемент: кеча ва бугун”, “Навоий иссиқлик электр станцияси: кеча ва бугун”, “Навоийазот”: кеча ва бугун” номли китоб-альбомлар, бундан ташқари вилоятнинг тиббиёт, банк, ички ишлар ҳамда прокуратура соҳалари юзасидан алоҳида китоблар тайёрланди. Шу билан бирга Мавлоно Ориф Деггароний ҳаёти ва фаолияти, Маликработ карвонсаройи хусусида алоҳида тарихий-илмий асарлар нашр этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Қ.Турсунов, Навоий кон-металлургия   комбинати Бош директори Қ.Санақулов, Республика Маънавият ва Маърифат маркази раҳбарининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Р. Шойимардонов, “Навоийазот” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси О.Темиров, вилоят прокурори Б.Аҳмедов, навоийшунос олим Олимжон Давлатов, Конимех тумани ҳокими М.Эгамқулов, “Sahhof” нашриёти раҳбари Акбарали Мамасолиев ва бошқалар сўзга чиқиб, китоб ва китобхонлик ҳамда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан атрофлича фикр юритишди.

Тадбирда маънавий-маърифий соҳани ривожлантириш ҳамда китобхонликни кенг тарғиб этишга қўшаётган ҳиссаси учун Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг “Ташаккурномаси” билан тақдирланди.

Китоб — халқ мулки. Агар унда энг қимматли маълумотлар акс этган бўлса, унинг аҳамияти ва қиммати янада ошади. Ўтаётган ҳар бир дақиқамиз эса ўтмиш саҳифаларида қолгани каби, бугунги кунимиз ҳам тарихга айланади. Давр қаҳрамонлари, ислоҳотлар ҳақидаги китоблар ҳам тарих солномалари сифатида абадият битиги бўлиб қолади.

Отабек АСЛОНОВ,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий

уюшмаси Навоий вилояти бўлими раиси.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

nineteen − 1 =