Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев шундай деди
Балки амалдаги ишларимизни зудлик билан қайта кўриб чиқиш керакдир. “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун ва … ҳукуматнинг 44-сон қарори билан тасдиқланган Низомни.
Ушбу Низомда ҳеч бўлмаса ҳар бир болани қандай оилада дунёга келишидан қатъи назар уч ёшга тўлгунга қадар нафақа пули (бола пули) берилишини тўлиқ кафолатлашимиз шарт. Майли бошқа режалардан кечармиз, бироқ боланинг ҳаққини жойига қўймасак бўлмайди. Шунда “бола пули” тайинлашда коррупция ҳам тўлиқ йўқолади, ўша пул сандиққа солинмай иқтисод юришига ҳисса қўшади. Акс ҳолда ишимизда ҳаловат, унум бўлиши даргумон.
… Айниқса, камбағалликка қарши курашадиган бутун бир вазирлигимиз бор, улар сал уйғонса бўларди.
Манба: Хаbar.uz