Ўзбекистон Рреспубликаси Президенти “Ҳиндистон – Марказий Осиё” саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 январь куни видеоанжуман шаклида ўтадиган “Ҳиндистон – Марказий Осиё” биринчи саммитида иштирок этади.

Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди ташаббуси билан ташкил этилаётган олий даражадаги учрашув кун тартибига мувофиқ, кўп томонлама муносабатларни янада кенгайтириш, минтақавий боғлиқликни кучайтириш ҳамда минтақада барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш масалалари кўриб чиқилади.

Савдо, саноат кооперацияси, “яшил” иқтисодиёт, инновациялар ва рақамли технологиялар, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар алмашинув соҳаларида амалий ҳамкорликни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.

Саммит якунида дўстлик муносабатларини ва устувор йўналиш­ларда узоқ муддатли шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган Деҳли декларациясини қабул қилиш кўзда тутилган.

ЎзА

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

nineteen − 18 =