Диққат: “Атиргул” танлови қайта тикланди!

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси мамлакатимизда журналист аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ижодий салоҳиятини намоён қилишига кўмаклашиш, эришган ютуқларини эътироф этиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни арафасида анъанавий ўтказиб келинган “Атиргул” танлови қайта ташкил этилганини эълон қилади. (Маълумки, ушбу танлов сўнгги йилларда айрим сабабларга кўра тўхтаб қолганди).

Танловда журналистлар ва ахборот хизмати ходимлари 2021 йилнинг 1 мартидан 2022 йилнинг 1 мартигача оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган (телевидение, радио орқали эфирга узатилган, босма ва интернет нашрларида чоп этилган камида 5 та) материаллари билан иштирок этишлари мумкин.

 

Танлов қуйидаги саккизта йўналиш бўйича ўтказилади:

 

“Инсон қадри улуғланган энг яхши материаллар учун”

“Гендер тенглик масаласи бўйича ёритилган энг яхши материаллар учун”

“Ёшлар муаммолари кенг ёритилган материаллар учун”

“Соғлом турмуш тарзи ёритилган энг яхши  материаллар учун”

“Оила ва маҳалла мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун”

“Экологик муаммолар кенг ёритилган материаллар учун”

“Ҳарбий-ватанпарварлик мавзусида энг яхши ёритилган материаллар учун”

“ОАВ билан фаол ҳамкорлиги учун”

 

Танловга тақдим этиладиган ижодий ишлар 2022 йилнинг 1 мартигача қабул қилинади. Ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида тантанали равишда топширилади.

Танловга тақдим этиладиган ижодий ишларга муаллифнинг профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот, паспорт нусхаси, яшаш манзили ва боғланиш телефонлари рақами илова қилинади.

Ижодий ишлар “Атиргул” танловига деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

 

100129, Тошкент ш., Навоий кўчаси 30-уй,

3-қават 35- ва 37- хоналар.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси.

 

Телефонлар: 71- 244-64-61, 71-244-37-87,

Факс: 244-69-65

 

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

1 × five =