Яна Дукчи эшон ҳақида

Муштарийларимизга маълумки, газетамизда (жорий йилнинг 2 июнь 21-сони) “Дукчи Эшон: Тарих ва ҳақиқат ёхуд тунни ёритган чақмоқ” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Мақола тарихимизни ўрганиш, тадқиқ қилиш юзасидан катта қизиқиш ва баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Негаки, ўтмишимизда чор Россияси босқини, унинг зулмига қарши бош кўтарган боболаримиздан бири—Дукчи Эшон бошчилигидаги “Андижон қўзғолони”га оид мазкур тадқиқот ўзининг “ҳеч ким ўйламаган” ва кутилмаган янгилиги билан эътиборни тортди. Аммо газетамизга Андижон давлат университети тузилмасидаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейининг бир неча илмий ходимлари   мазкур мақолага нисбатан эътирозли мақола йўллади. Унда Дукчи Эшон ҳақидаги мақолада ёритилган тарихий мавзу чуқур асосланмагани, ўтмиш ҳақиқати бузиб кўрсатилгани иддао қилинади.

Таҳририятимиз “Дукчи Эшон: Тарих ва ҳақиқат ёхуд тунни ёритган чақмоқ” мақоласи муаллифларига ушбу эътирозли мақолани ҳавола этиб, лозим топишса муносабат билдиришларини сўради. Муаллифлар томонидан ушбу масала такрорий ўрганилиши, Дукчи Эшон ўша вақтда осиб ўлдирилмагани ва мақолада илгари сурилган бошқа маълумотларни янада мустаҳкам исботловчи қўшимча далилларни аниқлаш мақсадида иккинчи бор Тавилдара (Тожикистон Республикаси)га ижодий сафар уюштирилишини маълум қилишган эди. Ниҳоят, мақола муаллифларининг эътирозли мақолага муносабат-жавоби тақдим қилинди.

Демак, қуйида ҳар икки мақола сиз — азиз ўқувчилар ҳукмига ҳавола этилмоқда. Зеро, ҳақиқат баҳсларда туғилади, дейдилар. Ўйлаймизки, улар билан танишган кенг жамоатчилик, тарихчи олимлар, мутахассислар ўз муносабатларини билдиришар. Зеро, бу ерда асосий мақсад кимнидир танқид ёки тафтиш қилиш эмас, балки тарихимизни янада ойдинроқ, шаффофроқ ўрганиш, ўзлигимизга оид ҳақиқатларни юзага чиқаришга ҳисса қўшмоқдир.

 

Юлдузлар ёғдуси хира тортмасин (1-мақола)

Тарих ҳақиқатларини айтишдан чўчимайлик! (2-мақола)

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

one × two =