Сурхондарёда аъзолик гувоҳномалари топширилди
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан юртимизда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари, уларда меҳнат қилаётган ходимларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Шу билан бирга, қайси соҳада ишлашидан қатъи назар, ижодга, журналистикага меҳри баланд ҳар бир киши қадрланади.
Хусусан, яқинда ҳаётини оммавий ахборот воситалари ривожига бағишлаган икки нафар сурхондарёлик журналистга аъзолик гувоҳномалари топширилди. Фахрий ижодкор Пўлат Солиев ва тиббиёт соҳасида ишлашига қарамай, доимий ижод билан шуғулланиб, умрини журналистикасиз тасаввур қила олмайдиган шифокор-мухбир Чори Қорақуловга Уюшманинг янги намунадаги аъзолик гувоҳномалари ва кўкрак нишонлари тантанали тарзда тақдим этилди. Албатта, бу ҳам матбуот ходимлари ва жонкуярларига бўлган эътибордан нишонадир.
Тадбирда “Hurriyat” газетаси бош муҳаррири, Уюшма бошқаруви аъзоси Абдурасул Жумақулов, Уюшманинг Сурхондарё вилояти бўлими раиси Муҳиддин Абдураҳмонов устоз ҳамкасбларимизни аъзоликка қабул қилингани билан табриклаб, уларга узоқ умр, ижодларига барака тилади.
Ўзбекистон
Журналистлар уюшмаси
Ахборот хизмати