Янгийўлда юбилей кечаси ўтказилди

Янгийўл туманида “Янгийўл” газетаси бош муҳаррири Аҳмаджон Рихсибоевнинг 60 ёшга тўлиши муносабати билан ўтказилган тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари, ижодкорнинг яқинлари, шогирдлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Янгийўл тумани ҳокими Улуғбек Янглашев, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими раиси Раҳматилла Шералиев ва бошқалар Аҳмаджон Рихсибоевнинг ҳаёт йўли ҳақида сўз юритиб, унинг журналистик, хусусан, 25 йиллик муҳаррирлик фаолиятига юксак баҳо берди.

Муҳаррир энг аввало ижодкор, сўнгра ташкилотчи бўлиши керак, дейилди тадбирда. Бу икки хислат А.Рихсибоевда мужассам. У кўплаб публицистик китоб­лар муаллифи. Таваллуд санаси муносабати билан унинг “Журналистнинг нони қаттиқ, бироқ…” номли китоби тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Ўзбекистон

Журналистлар уюшмаси

Ахборот хизмати

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

eighteen − 10 =