Ижодкор ёшлар билан учрашув

Ўзбекистон Журналистлар уюшмасида “Навбаҳор тонги” газетаси муҳаррири ўринбосари Муҳайё Назарова бошчилигида Навоий вилоятидан келган бир гуруҳ ижодкор ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Келажакда журналист бўлишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган навоийлик ёшлар билан Уюшма раиси в.б. Холмурод Салимов суҳбатлашди. Мулоқот жараёнида мамлакатимизда ёш  авлоднинг  ҳар томонлама етук ва баркамол бўлиб  улғайиши учун яратилган имкониятлар, Президентимиз  Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида матбуот ва сўз эркинлигини таъминлаш, журналистика соҳасини ривожлантириш, ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани хусусида сўз юритилди.

“Навбаҳор тонги” газетаси муҳаррири ўринбосари М.Назарова навоийлик ёш ижодкорларни пойтахтга марказий нашрлар фаолияти билан яқиндан таништириш ва шу орқали уларнинг назарий билимларини амалиёт билан уйғунлаштириш мақсадида бошлаб келганини таъкидлади. Ўзбекистон Журналистлар уюшмасида ўтказилган учрашув учун миннатдорлик билдирди.

Учрашув якунида ижодкор ёшларга Уюшманинг эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон Журналистлар

уюшмаси Ахборот хизмати

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

5 × three =