Ишда ҳам, спортда ҳам фаол

Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашдек машаққатли ва шарафли касбга ўзларини бахшида қилаётганлар орасида аёл ҳарбий хизматчиларнинг ҳам борлиги қувонарлидир. Улар нафақат ўз ишида, балки спорт соҳасида ҳам кўпчиликка ўрнак бўлмоқда. Ана шундай ходимларимиздан бири — Маъмура Ашурова. Бугунги кунда у ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси. Самарали меҳнати эътироф этилиб, “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Сир эмаски, аёллар спорт билан мунтазам шуғулланса, энг аввало, ўзининг саломатлиги яхшиланади, жамиятдаги фаоллиги ошади, қолаверса, фарзандлари ҳам жисмонан соғлом, бақувват бўлиб улғаяди. Шу маънода юртимизда хотин-қизларнинг спорт билан шуғулланиши учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Мамлакатимизда аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни спортга кенг жалб қилиш орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳам сўзимиз исботидир.

Маъмура Ашурова спортнинг каратэ тури бў­йича 2021, 2022 йиллари ўтказилган Ўзбекистон Рес­публикаси чемпионатида фахрли биринчи ўринни қўлга киритган. Жорий йилнинг сентябрида ўтказилган каратэ бўйича жаҳон чемпионатида ҳам ғолибликни бегона қилмади. 33 давлат спортчилари беллашган мусобақада у муносиб иштирок этди. Натижа аъло бўлди. Бир эмас, 3 та олтин медаль билан юртимиз байроғини муносиб ҳимоя қилди.

Албатта, бу каби ғалабалар бизни қувонтиради. Маъмура Ашурова ўзининг тиришқоқлиги, қатъияти, фидокорлиги ҳамкасбларига ўрнак бўлмоқда.

К.КОЗОКОВ,

ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси, сержант.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

20 + 6 =