Қувон, халқим

Ривож ЎТАР,

қорақалпоқ шоири

Президентимиз Шавкат МИРЗИЁЕВ ташаббуси билан шу йилнинг 29 февраль куни Амударё узра бунёд этилган янги кўприкнинг очилишига бағишлов

Қувон, халқим, Юртбошимиз ёнингда,

Қувон, халқим, бирлик азал қонингда,

Қувон, халқим, барокат бор, файз бор,

Осойишта отган ҳар бир тонгингда.

 

Қувон, халқим, қуёш балққан кун учун,

Қувон, халқим, юлдуз таққан тун учун,

Қувон, халқим, ҳуснингга ҳусн қўшган

Ақлинг, нақлинг ҳам бахтинг бутун учун.

 

Қувон, халқим, яқин бўлди йўлларинг,

Қувонавер, узун бўлди қўлларинг,

Янги кўприк – янги ҳаёт нишони,

Дўстлар ила обод ўнгу сўлларинг.

 

Қувон, халқим, сузгай дарё, денгизинг,

Ёруғ бўлар энди кеча-кундузинг,

Қувон, халқим, Янги Ўзбекистонда

Абадиян мустаҳкамдир негизинг.

Салим АШУР таржимаси.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

one + 3 =