Президентимизнинг эзгу даъвати

…Дунёдаги жамики халқлар қатори ўзбек эли ҳам тинчлик ва осойишталикни юксак қадрлайдиган, оқкўнгил ва бағрикенг халқдир. Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг туб моҳиятини ҳам турли давлатлар билан тинчлик ва ҳамкорлик, дўстона муносабатларни ривожлантириш тамойили ташкил этади.

Шу маънода, юртимизда “Шарқ тароналари” анжумани билан бирга, халқаро мақом санъати, бахшичилик санъати, ҳунармандчилик фестиваллари, фольклор ва рақс санъати бўйича “Буюк ипак йўли”, “Лазги” халқаро фестиваллари, Тошкент халқаро кинофестивали сингари йирик маданий тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Улар, таъбир жоиз бўлса, Ўзбекистоннинг жаҳон аҳлини тинчлик-тотувликка, қардошлик ва аҳилликка чақирадиган эзгу даъватидир.

Бундай чорлов ҳозирги вақтда ғоят муҳим аҳамиятга эга. Чунки бугун кўз ўнгимизда дунёнинг бутунлай янги, беқарор, хавотирли геосиёсий ва геоиқтисодий архитектураси шаклланмоқда. Турли мамлакатлар ўртасида низо ва адоватлар, қарама-қаршилик, ишончсизлик муҳити кучаймоқда. Жамиятлар ичида маънавий таназзул илдиз отмоқда. Нотинч ва таҳликали замонда азалий қадриятларни, одамийлик қиёфасини сақлаб қолиш тобора мушкул бўлиб бормоқда.

Мана шундай мураккаб вазиятда илоҳий сарчашмалардан қувват олиб, вақт ва макон чегаралари оша гуманистик идеалларни тараннум этадиган асл санъат, мусиқа ва адабиёт халоскор куч бўлиб майдонга чиқиши зарур.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёевнинг “Шарқ тароналари”

ўн учинчи халқаро мусиқа фестивалининг

очилиш маросимидаги нутқидан.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

18 − twelve =