“El Mundo Financiero”: Янги Ўзбекистонда Конституция ва қонун устуворлигига эришиш ислоҳотларнинг бош мезонига айланмоқда

Испаниянинг оммабоп “El Mundo Financiero” электрон нашрида “Очиқлик ва адолат – Янги Ўзбекистондаги ўзгаришларнинг асосий омили” сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Мақолада қайд этилганидек, Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар мамлакатнинг янги тараққиёт йўлини белгилаб бермоқда. “Бу жараёнда очиқлик ва адолат асосий омиллардан бири сифатида намоён бўляпти”, – дейилган нашрда.

Испания электрон нашри давлат бошқарувида ва жамиятда шаффофликни таъминлаш, ахборотга эркин кириш имкониятини яратиш ва фуқароларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олиш очиқликнинг мавжудлигидан далолатдир, дея таъкидлаган.

Шунингдек, муаллиф “Коррупцияга қарши курашиш ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Ўзбекистон “Transparency International” ташкилотининг коррупцияни қабул қилиш индекси каби халқаро рейтингларда ўз мавқеини яхшилашга интилмоқда. Бунга эришиш учун давлат харидлари устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, товар ва хизматлар нархларининг ошишига йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда”, – деб ёзган.

Нашрда таъкидланишича, ҳозирги кунда Янги Ўзбекистонда Конституция ва қонунларнинг устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бош мезонига айлантирилмоқда. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш амалиётини камайтириш жараёнларининг йўлга қўйилиши белгиланди. Судлар ҳамда тергов органлари фаолиятида айрим процессуал ҳаракатларни масофадан туриб амалга ошириш имкониятларини камида икки баробарга ошириш кўзда тутилган.

“Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш ўзбек халқи бунёд этаётган демократик ҳуқуқий давлатнинг бош мезони ҳисобланади”, – дейилган “El Mundo Financiero” тарқатган мақолада.

“Дунё” АА,

Мадрид шаҳри.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

sixteen + fifteen =