Амир Темур жанговар байроғи

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бўлиб ўтган ҳарбий муассасалар ўртасидаги мусобақада Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округи Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони томонидан таъсис этилган “Амир Темур жанговар байроғи” билан тақдирланди.
Юртбошим фармони бу,
Бу — Жанговар байроғи!
Ҳилпирайди улуғвор —
Шаҳри Кешнинг армони!
Жасорат, матонатнинг
Тимсолидир бу ялов!
Ватан посбонларининг
Маёғи, ял-ял олов!
Жанговар қадам ташлаб,
Ҳарбийлар келар мағрур.
Қашқадарё аҳлига
Бу байроқ фахр, ғурур!
Юртбошим ишончини
Оқлар зобит-аскарлар!
Сурхону Қашқадарё,
Бухоролик навкарлар!
Ватан биттадир, Ватан,
Шону шавкат ягона!
Биз халқ бўлсак, о, халқим,
Қадам қўймас бегона!
Темур туғросини биз
Кўтаргаймиз бошларда.
Ғурурли халқ ҳеч ўлмас,
Матонат, бардошларда.
Амир Темурнинг қони —
Шиддат томиримизда.
Ватан — она, Ватан — ёр
Номусу оримизда…
Уч қитъани забт этган
Ўша байроқ — бу байроқ!
Баланд-баланд ҳилпирар,
Бой борми биздан бойроқ?!
Юртбошим фармони бу,
Бу — Жанговар байроғи —
Амир Темур байроғи!
Соҳибқирон байроғи!..
Ғулом ЭГАМШУКУР