Картадан картага пул ўтказмаларини солиқчилар ҳам текширади
Марказий банк талаби билан тўлов ташкилотлари ва банклар мобил иловаларида картадан-картага пул ўтказишда (P2P) “ўтказма мақсадини кўрсатиш” тартиби мажбурий равишда жорий этилиши хабар берилганди.
Солиқ органлари масъуллари ҳам бунга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, харидор савдо дўконига бориб, сотувчининг картасига тўлов қилганда “олган товарим учун” деган мақсадни танлайди. Сотувчи эса буни “касса аппарат” орқали кирим қилишга мажбур бўлади. Акс ҳолда, текшириш жараёнида “P2P”дан ноқонуний айланган пулнинг 20 фоиз миқдорида тадбиркорга жарима қўлланилади.
Манба: platforma.uz
