Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан “Олтин қалам” XIX Миллий мукофоти учун халқаро танлов эълон қилинди

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

1 та Бош миллий мукофот

Телевидение йўналиши бўйича (1-, 2-, 3-ўринлар);

Радио йўналиши бўйича (1-,2-,3-ўринлар);

Босма нашрлар йўналиши бўйича (1-, 2-, 3-ўринлар);

Интернет нашрлари йўналиши бўйича (1-, 2-, 3-ўринлар);

 

Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон  ҳақидаги энг яхши материали учун – 1 та биринчи ўрин, 4 та иккинчи ўрин (ТВ, радио, босма ва интернет нашрлари йўналишлари бўйича);

Шунингдек, танловда қуйидаги рағбатлантирувчи номинациялар жорий этилади:

  1. Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиётни тарғиб қилувчи энг яхши материаллар учун
  2. Давлат тилини ривожлантириш, нуфузини янада оширишга бағишланган энг яхши таҳлилий материаллар учун
  3. Ёшлар ҳаётига оид энг яхши материаллар учун
  4. ОАВда эълон қилинган энг яхши миллий контент (материаллар) учун
  5. Долзарб мавзудаги энг яхши танқидий-таҳлилий материаллар учун
  6. Публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун
  7. Спорт соҳаси ёритилган энг яхши материаллар учун
  8. Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятига бағишланган энг яхши материаллар учун
  9. Энг яхши фоторепортаж учун
  10. Оила ва маҳалла ҳамкорлиги бўйича энг яхши ёритилган материаллар учун
  11. Таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотлар ёритилган энг яхши материаллар учун
  12. Умуммиллий ҳамжиҳатликни тарғиб қилиш ва мустаҳкамлашга қаратилган энг яхши материаллар учун

Танлов ғолиб ва совриндорларига:

Танлов Бош миллий мукофоти соҳибига махсус диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва енгил автомобиль тантанали равишда топширилади.

Биринчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 200 баробари миқдорида пул мукофоти билан;

Иккинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 175 баробари миқдорида пул мукофоти билан;

Учинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 150 баробари миқдорида пул мукофоти билан;

Танловнинг рағбатлантирувчи номинациялари ғолиблари диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 100 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

Танловда ҳар бир иштирокчининг 2024 йил 30 апрелдан 2025 йил 30 апрелгача босма ва интернет нашрларида эълон қилинган, радио ва телевидениеда эфирга узатилган 5 тадан 7 тагача материаллари кўриб чиқилади.

“Публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун” рағбатлантирувчи номинацияси бўйича танловда қатнашиш истагида бўлганлар Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига китобидан бир дона тақдим этади.

Эслатма: танлов ҳакамлар ҳайъати таклифи билан рағбатлантирувчи номинациялар номи ўзгариши мумкин.

Қўшимча маълумот учун телефонлар: (71)244-37-87, (71)244-64-62

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

5 × 1 =