МЕҲР-ОҚИБАТ АЙЁМИ

Бугун улуғ кун. Саодатли кун. Муборак айёмларимиздан бири бўлган Қурбон ҳайитининг илк куни. Халқимизга хос бўлган инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саховат ва эзгулик айё­ми.

Улуғ қадриятларимиздан бўлган ушбу байрамда имкони етган, чин дилдан ният қилган юртдошларимиз Яратганнинг ризолиги учун қурбонлик амалини адо этадилар.

Юртимиздаги тинчлик-хотиржамлик, оиламиздаги қут-барака, файз-у тароват шубҳасиз Яратганнинг беқиёс марҳамати, улуғ неъматлари туфайлидир.

Барчамизнинг чин ихлос ила ато этган амалларимизни Аллоҳ қабул айласин, Қурбон ҳайити байрами қутлуғ бўлсин!

Газетамизнинг 3-саҳифасида сиз азиз муштарийларимиз эътиборига қурбонлик амали хусусида маълум манбадан олинган мақола ҳавола этилмоқда.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

five × one =