ОАВ вакиллари учун семинар

Урганч шаҳридаги Хоразм вилоят телерадиоком­паниясининг биносида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамда Хоразм ви­лояти ҳокимлиги ҳамкорлигида “Жамият ва оммавий ахборот воситалари” мавзуида минтақавий семинар ташкил этилди.

Журналистлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган мазкур семинарда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров сўзга чиқиб, “Семинарнинг мақсад ва вазифалари, бугунги кун журналистикаси” мавзусида маъруза қилди. Уюшма раиси давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 26 июнь куни Матбуот ва ОАВ ходимларига йўллаган байрам табригида белгилаб берилган вазифалар хусусида атрофлича тўхталар экан, республикамизнинг турли ҳудудларида ўтказилиб келинаётган мана шундай анжуманларнинг ўрни юқори эканлиги ҳақида гапирди.

Мазкур тадбирда Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатаётган журналистлар, интернет нашрлари муҳаррирлари,   идора ва ташкилотларнинг ахборот хизмати маъсуллари қатнашиб, “Газета ва журналларнинг ўқишлилигини ошириш омиллари”, “Жамиятда ошкоралик, адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда ОАВнинг ролини ошириш масалалари”, “Ҳудудий оммавий ахборот воситалари фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари” мавзуларида ўзаро фикр алмашдилар.

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Қорақалпоғис­тон Республикаси бўлими раиси К.Раимов ва “Хива тонги” газетаси муҳаррири Ш.Машариповлар ҳам сўз олиб, бугунги матбуотимизнинг ютуқ ва муаммолари хусусида ўз фикр-­мулоҳазаларини баён этишди.

Шундан сўнг уюшма аъзоларига янги аъзолик гувоҳномалари ва кўкрак нишонлари топширилди.

Дарвоқе, семинар якунлангач, иштирокчилар қадимий ва навқирон Хива шаҳрига саёҳат қилдилар.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий

уюшмаси ахборот хизмати.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

four × three =